Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Одамларни ўлимдан кейинги ахволлари китобидан

08:44 / 24.11.2018 | Zohidjon | 1004
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, "Одамларнинг ўлимдан кейин ахволлари" мақоласини ислом.уз сайти орқали ўқидим. Мақолада "Абу Зар разияллоҳу анҳу деди: «Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам: «Уч тоифа инсонлар борки, уларга Қиёмат кунида Аллоҳ таоло гапирмайди, қарамайди ва уларни покламайди. Уларга аламли азоб-қийноқлар бор»- деб, уч марта такрорладилар». Мен: «Улар зарар ва зиён кўрар эканлар! Улар кимлар, ё расулуллоҳ!»- дедим. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам: «Кийимларини оёқ тўпиқларидан пастга тушириб кийган одам, миннатчи ва матосини бўҳтон қасам билан ўтказган кимса» - дедилар» (Имом Муслим, ҳадис № 106)". Шундан кийимларини оёқ тўпиқларидан пастга тушириб кийган одам жумласига тушинмадим. Шунга аниқлик киритиб берсангизлар. Раҳмат

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг замоналарида кийимни тўпиқдан пастга осилтириб кийиш мутакаббирларнинг одати бўлган. Фахрланиб ўшандай кийинишиб юришган. Ҳозирги кунда ҳам мақсад шу бўлса ўша ҳадис остига кириб қолинади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat