Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Шаҳватни тарк қилиш

16:22 / 23.12.2021 | Muhammadkarim | 1495

Ассалому алайкум! Инсон Аллоҳ розилиги учун бир шаҳватдан воз кечди. Табиийки нафс ўша ишни қилишни ҳоҳлаб кишини қийнайди. Бу ҳол малум вақтдан кейин тўхтайдими ёки бир умр нафс ўшани ҳоҳлаб ўтадими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Нафс тинимсиз жиловланиб турилса у албатта Аллоҳ ҳаром қилган нарсаларни исташдан тўхтайди. Киши Аллоҳ ва унинг Расулига бўлган муҳаббати зиёдалашгани сари унинг буйруқларига оғишмай амал қилади. У буюрган ишлар машаққат бўлса ҳам бундан ҳузурлана бошлайди. Қайтариқлари оғир бўлса ҳам улардан қочиб қалби лаззатланади. Мабодо ўша ҳаром ишга тушиб қолса, бошқаларнинг нафси туядиган лаззатни у ҳис қилмай қўяди. Чунки унинг нафси энди ҳаромни эмас Роббиси буюрган ишни шаҳват билан истай бошлаган бўлади. Бундай даражага эришиш фарз, вожиб, суннат, нафл ибодатларни тўкис адо этиш, Аллоҳнинг нақадар улуғ зот экани, бандасига қанчалик меҳрибонлигини англаб етиш орқали бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat