Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ассаламу алайкум

00:00 / 09.03.2010 | eski savollar | 547
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу устоз. Аввалги саволимга жавобингиз учун ташаккур, жудаям ҳурсанд бо'лдим Аллоҳ сиздан рози бо'лсин устоз. Узр устоз шу саволимни аниқроқ қилиб бермоқчи эдим, фақат андишасизликка ё'йманг. Собит ал - Буноний ривоят қиладилар: "Мен Анаснинг ҳузурида эдим қизи ҳам шу ерда эрди. Анас:"Бир аёл Жаноби Расулуллоҳнинг ҳузурларига келдида о'зини о'зи ул зотга таклиф қилиб:"Ё Расулуллоҳ менга эҳтиёжингиз борми?"деди"деб айтди. Анаснинг қизи:"Вой беҳаё"деди. Анас қизига:"У сендан яхшироқдур, чунки у жаноб Расулуллоҳга етишмоқни раг'бат қилиб о'зини о'зи ул зотга таклиф қилди!"деди"(Бухорий рив) Устоз маслаҳат беринг. Бир инсон билан бир группада о'қиймиз, у инсон Аллоҳ ибодатини қиладиган инсон, уни Аллоҳ учун яхши ко'раман. Буни билдирсам бо'ладими деб савол берганимда агар бегона бо'лмаса деган эдингиз. Сабр билан тақдиримдаги инсонни кутайми ёки у инсонга билдирайми устоз маслаҳат беринг устоз, илтимос, шу кунларда шу ҳақда нафсим билан ко'п курашяпман илтимос насиҳат ҳам қилиб қо'йинг манга. Раҳмат узстоз бу ҳайрли ишларингизда Аллоҳ бардавом қилсин. Вассаламу алайкум вароҳматуллоҳ.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Албатта, мактуб орқали бу каби нозик ишда мактуб орқали маслаҳат бериш жуда ҳам мушкил. Сиз келтирган ҳадисда оддий шахс эмас, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақларида гап кетмоқда. Ўзингиз дардлашадиган, сизни яхши тушунадиган, дийдор ва тажрибали кишидан маслаҳат сўранг. Ёшлик қилиб хатога йўл қўйиш хавфи бор. Умуман, бу каби ишлардан четда бўлган яхши.

Топ рейтинг www.uz Openstat