Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Пайғамбаримз солаллоҳу алайҳи вассаламнинг қариндошлари

08:18 / 24.12.2021 | Malikabonu | 872

Ассалам алайкум! Бир китобда ҳадис ўқигандим. Унинг маъноси таҳминан шундай эди: Пайғамбаримз солаллоҳу алайҳи вассаламнинг қариндошлари охиратда шу мақом сабабли нажот топишар экан.Буни Пайғамбаримиз алайҳисаломнинг ўзлари айтган эканлар. Аммо бошқа бир ҳадисда охиратда ҳамма баробар эканлиги маъносидагисини ўқидм. Ўқиган китобимдан ҳалиги биринчи ҳадисни қанча қидирсам ҳам топа олмадм (бошқаттан ўқиб таҳлил қилмоқчи эдим). Шу ҳақида маълумот берсангиз. Набий солаллоҳу алайҳи вассаламнинг қариндошлари охиратда қандай ҳолатда бўладилар?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга дунё-ю охиратда иззат-икром ва иноятларни тортиқ қилган. Қиёмат кунидаги шафоат ҳам шу жумладандир. Иймонда мустақим бўлган барча умматлари шу шафоат остига киришидан умид қилинади.
Аллоҳ таоло "Муъминун" сурасида марҳамат қилади:  

فَإِذَا نُفِخَ فِي الصُّورِ فَلَا أَنْسَابَ بَيْنَهُمْ يَوْمَئِذٍ وَلَا يَتَسَاءَلُونَ ۝ 

101. Бас, қачонки сурга пуфланганда, у кунда ораларида на насаб қолур ва на бир-бирларини суриштирурлар. 
Ҳадиси шарифда айтиладики:

أن أبا هريرة قال قام رسول الله صلى الله عليه وسلم حين أنزل الله وأنذر عشيرتك الأقربين قال يا معشر قريش أو كلمة نحوها اشتروا أنفسكم لا أغني عنكم من الله شيئا يا بني عبد مناف لا أغني عنكم من الله شيئا يا عباس بن عبد المطلب لا أغني عنك من الله شيئا ويا صفية عمة رسول الله لا أغني عنك من الله شيئا ويا فاطمة بنت محمد سليني ما شئت من مالي لا أغني عنك من الله شيئا 

Абу Ҳурайра розияллоху анху айтди:
«Аллоҳ «Яқин қариндош- уруғларингни огоҳлантир!»ни нозил қилганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам туриб, шундай дедилар: «Эй Қурайш жамоаси! [ёки шунга ўхшаш гап] Жонларингизни сотиб олинг! Мен Аллоҳдан келадиган ҳеч бир нарсани сиздан кайтара олмайман. Эй Бану Абду Маноф! Мен Аллоҳдан келадиган ҳеч бир нарсани сиздан қайтара олмайман! Эй Аббос ибн Абдулмутталиб! Мен Аллоҳдан келадиган ҳеч бир нарсани сендан қайтара олмайман! Эй Аллоҳ Расулининг аммаси Сафийя! Мен Аллоҳдан келадиган ҳеч бир нарсани сендан қайтара олмайман! Эй Муҳаммаднинг — соллаллоҳу алайҳи васаллам — қизи Фотима! Молимдан хохлаганингни сўра! Лекин Аллоҳдан келадиган хеч бир нарсани сендан кайтара олмайман!» 
Бухорий ривояти.
Бошқа бир ҳадиси шарифда эса бундай дейилади:

عن عمر بن الخطاب أن رسول الله صلى الله عليه وسلم قال: كل سبب ونسب منقطع يوم القيامة إلا سببي ونسبي. أخرجه الحاكم والطبراني والبيهقي 

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳар бир сабаб ва насаб қиёмат куни узилгандир, магарам менинг сабабим ва насабим (узилмайди)” дедилар”. 
Ҳоким, Тобароний, Байҳақий ривоят қилган.
Юқоридаги ояти каримада ва ундан кейинги ҳадиси шарифда қиёмат куни насаблар узилиши билдирилмоқда. Ушбу ҳадиси шарифда эса Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг насаблари қиёмат куни ҳам манфаат бериши айтилмоқда. Бу ва бошқа ҳадисларни Муновий Файзул Қодийрда қуйидагича шарҳлайди: Ушбу (у зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг насаблари қиёмат куни узилмаслиги ҳақидаги) ҳадис аҳли байтларини Аллоҳдан қўрқишлик, унга тақво қилишликка чақириқлари, дунё билан фитналаниб қолмасликдан огоҳлантиришлари, Аллоҳнинг ҳузурида улардан бирор нарсани беҳожат қила олмасликлари ҳақидаги бошқа ҳадисларга зид эмас. Чунки уларнинг маъноси шуки, У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзлари мустақил равишда уларга наф етказишга эга эмаслар. Лекин Аллоҳ таоло у зотни ўз насабидагиларга омм ва хос шафоатга эга қилади. Аллоҳ берсагина нафга қодир бўладилар. У зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Мен Аллоҳдан келадиган ҳеч бир нарсани сиздан кайтара олмайман” деган сўзларининг маъноси “Аллоҳ икром қилмаса якка ўзим ҳеч бир нарсани сиздан кайтара олмайман” деганидир. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat