Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Азон, иқомат фарқлари ва вақтлари.

15:35 / 25.08.2013 | user8787 | 1174
Олдин мен якка намоз ўқиганим учун ва меҳнат шароитим сабабли азон, иқоматни айтмас эдим, ўрганмаган ҳам эдим. Энди жамоатга қўшилиш арафасида турибман. Ўзимда бор бир неча китоблардан саволларга жавоб топа олмасдан, танишларимдан сўрасам, турлича фикрда эканлар. Саволим умумийроқ, Ислом. Уздаги мақолалардан ҳам аниқ жавоб топа олмадим. Мавзуси бир бўлгани учун бир неча саволни бир варакайига беришга ижозат берсангиз: 1. Азон ва иқоматнинг фарқи тушунарли, лекин қайси бирини қайси намоздан олдин ўқиш тўғри бўлади? (Фалон намознинг фарзи, суннати олдидан бўлса керак). 2. Бу иккиси алоҳида ибодатми ёки бирининг ўрнига бири ўтадими? Қандай айтилиши, дуолари ҳақида маълумот бор.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Сиз ибодат борисидаги бошланғич китобларни ўқинг. Кўп ўқинг. Қайта қайта ўқинг. Яхши бўлади. «Азон» сўзи луғатда «билдириш» деган маънони англатади. Шариатда эса фарз намознинг вақтини махсус сўз билан билдиришга «азон» дейилади. Намозхонларни фарз намозда сафга туришга чорлаш учун айтиладиган махсус такбир «иқомат» дейилади.

Топ рейтинг www.uz Openstat