Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жума намоз ва талабалик

00:00 / 13.01.2010 | eski savollar | 667
Ассалому Алайкум Шайх харатлари !1. Имом Захабийнинг "Гунохи кабира" китобида жамоат намозларига боришга Ота она рухсат беришмаса хам бориш керак дейилган. Мени куйишмаганлари сабаби масчитга борганларни милсалар учетга олишар экан. Мен нима килишим керак?Яна бир савол "костюм-брюк" билан намоз укиса буладими? сабаби "Костюм-брюк" кийсам еши катта одамга ухшайман. Ёши катта одамга ухшасам бемалол масчитга боришим мумкин булади.2. Талаба булганим сабабли пешин намозини 13.00 га эмас, балки 12.30 укиёпман. Шундай килсам буладими? Ёки уз вактида имо ишора билан укийми?Олдинда ташакур билдираман. Рахмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Менимча, намозга борганларни ҳисобга олинмайди. Дарсни ташлаб кетганларни ўқув юртларида суриштиришса керак. Сиз айтган кийим билан намоз ўқиса бўлади.2. Ҳозирги пайтда Пешиннинг вақти соат 12, 36 дан кейин киради. Ўша пайтда ўқиб олсангиз бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat