Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Гиёхванд куёв ва синглимнинг иккинчи турмуши

08:15 / 07.09.2013 | ramarus | 1222
Шайх ҳазратлари! Саволим батафсил ёзишга ижозат бергайсиз. Куёвимиз 12 йилдан бери наркоман. Синглим эри билан 2 йилдан бери яшамайди, яъни мен билан яшайди. Бу орада куёв бола, бир йил камок жазосини утаб келди. Шу икки йил орасида улар куришиб ҳам туришган, бизга сездирмай (синглим куркканидан мажбур булган экан). Бир йил олдин суд тарафидан ажраштирдик. Конуний ажрашган. Охирги марта синглимга кул кутаргандан кейин, махалла посбони тилхат ёздириб олган, безовта килмаслик тугрисида. Уша кундан кейин, ота-онаси куёвни гиёхвандларни даволаш больнитсасига жойлаштирган. Синглимни яшагиси юклигига аминман! Рамазон ойида, уйимизга синглимни сураб совчилар келган, куёвни суриштириб, розилик бериб юбордик. Унаштирилди хам. Мани кийнаётган савол, бу холатда гиёхванд куёвдан талок (талок бермаслиги аник) куйишни сурашимиз шартми ёки шарт эмасми? Жавобингиз учун ташаккур. Ҳурмат билан Рустам.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Қўймаса, ариза бериб ажратилади. Ёки аёл маҳрини қайтариб бериб хулуъ қилади. Буларни илмли одамлар иштирокида қилиш керак. Қонуний ажрашда ҳам талоқ маъносини айтилган ёки ёзилган гаплар бўлса ажрашган ҳисобланади.

Топ рейтинг www.uz Openstat