Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Исмлар ва уларга эътибор

06:30 / 06.10.2015 | Abdulaziz Ahmadjonov | 3010

Ассалому алайкум! Сайтдаги савол жавоблардан Аллоҳ лафзи ёки оятлар ёзилган қоғоз парчалари, ўқишга яроқсиз китобларни ҳукми қандай бўлишини билиб олдик. Энди яна бир савол туғилди, яъни одамларнинг исмлари ёзилган қоғоз парчалари ва уларнинг ҳукми ҳақида. Бундай қоғоз парчаларига эски газета, дафтарларда ва ҳар қаерда оёқ ости бўлиб ётганига кўзимиз тушади. Албата бу исмлар ўзимиз каби оддий одамларнинг исми бўлиб, аксарят исмларда Аллоҳнинг гўзал исм ва сифатлари зикр қилинган мисол: Абдураҳмон, Абдуманнон каби исмлардур. Бундай ҳолатларда шу ва шу каби исмлар ёзилган қоғозларни ахлатларга, оёқ ости бўладиган ерларга ташлаган одам гуноҳкор бўлиб қолмайдими? Интернетдан сизлар билан алоқа қилиб, сизлардек устозларни бизга яқин қилган, бизларга беҳисоб нематларни берган Аллоҳ таалога ҳамд-санолар бўлсин.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади :
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Мен илм шаҳри бўлсам Али унинг дарвозаси” деганлар”. Ушбу илм дарвозаси бўлган Али розияллоҳу анҳу илм воситаси бўлган қоғозни эҳтиром қилиб : “Мен қоғоз юкланган туяни таҳоратсиз етаклашдан ҳаё қиламан” деган эканлар.

Иккинчи минг йиллик мужаддиди бўлган имом Раббоний роҳиматуллоҳи алайҳ таҳоратхонага кирганларида қўлида бир нуқтани кўриб қолиб, қайтиб чиққан эканлар. Уни ўчириб, кейин қайтадан таҳоратга кирган эканлар. Шогирдлари у кишининг кириб, яна қайтиб чиқишларини сўраганларида, “Нуқта илмга тегишли, мен уни нопок жойда бўлишини хоҳламайман” деган эканлар. Ким нимани қадрласа Аллоҳ таоло уни ўшанинг баракотидан насибадор қилади. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat