Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Савдо турларидан бири

21:02 / 09.01.2022 | Давронбек | 747

Ассалому алайкум! Дўстимни бир таклиф ўйлантириб қўйди, У озиқ-овқат дўконини юритади. Унга тез-тез маҳсулот сотувчи оптомчилар келиб таклифлар беришади. Шу таклифлардан бирига қизиқиб қолди аммо бу жоиз ёки ножоизлигига иккиланяпмиз. Таклиф қуйидагича: Оптомчи "менга олдиндан шунча пул беринг, ва мен бунча ой давомида, ҳар ой учун бунчадан маҳсулот бериб бораман, сизга маҳсулотимиз арзонга айланади, мен эса пулингизни бизнесимни оборотига тикаман" деб айтган. Яъни, агар дўстим 1000$ берадиган бўлса, келишилган муддат тугаганда ҳозирги нархда хисобланса 1200$ лик маҳсулотга эга бўлади. Ушбу савдо тури жоизми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Шартнома тузилаётган пайтда сотиладиган нарсанинг ҳамма қийматини ёки баъзи бир қисмини нақд бериб сотувчи молни кейинроқ топширишни шарт қилса, шу байъ (савдо) жоиз бўладими?

Жавоб. Байънинг асли савдолашилгандан кейин сотувчининг зиммасига сотилган молни топшириш, харидорга эса унинг нархини нақдга келишилган бўлса нақд, насияга келишилган бўлса, муддати келган пайтида тўлаш вожиб бўлади.

Лекин сотувчи савдолашаётган молни кейинроқ беришни шарт қилиши байъ тақозо қилган нарса эмас. Бу шарт фуқаҳолар наздида фосид шарт ҳисобланади. Нархини аввалдан тўлаб молни маълум бир муддатдан кейин қўлга олиш битими фуқаҳолар наздида истижрор савдоси қаторига кириб, бу тузилган битм байъ эмас, балки байъга ваъдалашув ҳисобланади. Савдо битими молни ҳаридорга топширилган вақтда ниҳоясига етган бўлади. Шунга биноан, харидор молни қўлга олмасдан туриб, ўзиники бўлмаган нарсани сотиш, бировга ҳадя қилиш каби молни тасарруф қилиши жоиз эмас.

وَمَنْ بَاعَ عَيْنًا عَلَى أَنْ لَا يُسَلِّمَهُ إلَى رَأْسِ الشَّهْرِ، فَالْبَيْعُ فَاسِدٌ؛ لِأَنَّ الْأَجَلَ فِي الْمَبِيعِ الْعَيْنِ بَاطِلٌ، فَيَكُونُ شَرْطًا فَاسِدًا، وَهَذَا؛ لِأَنَّ الْأَجَلَ شُرِعَ تَرْفِيهًا، فَيَلِيقُ بِالدُّيُونِ دُونَ الْأَعْيَانِ.

Ким муайян бир молни (салам савдосидан ташқари) бир ойгача харидорга топширмасликни шарт қилса, савдо фосид бўлади (чунки нархнинг насияси жоиз) молнинг насияси ботилдир. (Ҳидоя). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat