Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Келишилган савдо

18:58 / 02 февраль | shahzoda | 441
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, мени опам бозорда савдо билан шуғилланади шунга бир аёл таварга бирга бориб ўзи пул тўлаб оберар экан. Сўнг пулини бўлиб бўлиб олар экан. Масалан 10 миллионлик таварни 13 миллионга бериб 3ойда бўлиб бўлиб олишга келишиб бу келишилган савдо рози бўлинг дер экан. Бундай савдо иккисига ҳам ҳалолми?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Муробаҳа савдоси орқали кишиларни молиялаштириш.
Муробаҳа савдоси аслида кишиларни қандайдир йўл билан молиялаштириш ёки судхўрлик қилиб уларга қарз бериш эмас, балки у олди сотдининг бир туридир. Шунинг учун ҳам савдо вақтида олди сотдининг умумий қоидаларини ва юқорида баён қилинган муробаҳа савдосининг шартларини яхши билиб олиш зарур.
Муробаҳа савдоси орқали кишиларни молиялаштиришнинг энг яхши йўли; бир киши ўзига маъқул бўлган нарсани олмоқчи бўлсаю пули етмаса бирор молиялаштириш имконига эга бўлган шахсга ёки муассасага мурожат қилади. Бу суратда молиялаштириш имконига эга бўлган шахс ёки муассаса ўша сотилаётган нарсани аввал ўзига сотиб олиб қўлига киритади, сўнгра ўша нарсанинг устига маълум бир фойдани қўйиб мазкур мижозга сотади. Молиялаштириш имконига эга бўлган шахс ёки муассаса мижоз олмоқчи бўлган нарсани харид қилишида учинчи бир шахсни ўзига вакил қилиш ҳуқуқига ҳам эга. Шунингдек, ҳоҳласа ўша мижозни ўзини ҳам вакил қилишлари мумкин. Бунда у молиялаштириш имконига эга бўлган шахс ёки муассаса томонидан харид қилади ва қўлга киритади. Сўнгра улар билан бирор нархга келишиб имкони етган миқдордаги пулни беради ва қолганини насия қилиб бериш йўли билан сотиб олади. Бу суратда мижоз уларнинг вакили ҳамда шу вақтнинг ўзида шариъат эътиборидан омонатдор ҳам ҳисобланади. Сотиб олинган нарса эса, молиялаштириш имконига эга бўлган шахснинг ёки муассасанинг мулкига ва жавобгарлигига ўтади. Шунинг учун ҳам фаразан ўша нарса тасоддифий ходиса сабабли талофат кўрса ёки ҳалок бўлса, мазкур вакил бўлган харидор уни тўлаб беришга жавобгар бўлмайди. Аммо, улардан сотиб олганда, ўзининг мулкига ва жавобгарлигига ўтади.
Хулоса шуки муробаҳа савдоси орқали кишиларни молиялаштиршда қуйидаги тартибларни билиш лозим.
1. Мижоз ва молиялаштириш имконига эга бўлган шахс ёки муассаса умумий бир аҳдлашув қиладилар. Унда молиялаштириш имконига эга бўлган шахс ёки муассаса мижозга ўша нарсани сотишни ва мижоз уни ўша қийматдан ёки уларга тушган ўша нархдан ортиқ бўлган нархга сотиб олишни ваъда қилади.
2. Молиялаштириш имконига эга бўлган шахс ёки муассаса мазкур мижозни ўша нарса ёки буюмни харид қилиш ва қўлга киритишга вакил қилишлари мумкин. Ушбу вакил қилиш аҳдлашувида икки тараф ҳам келишувга дастхат қўядилар.
3. Мижоз олинаётган буюмни молиялаштириш имконига эга бўлган шахс ёки муассаса томонидан харид қилади ва уларнинг вакили сифатида қўлга киритади.
4. Мижоз олинаётган нарсани харид қилиб қўлга киритганидан кейин уларни хабардор қилади ҳамда ўзи сотиб олишини уларга таклиф қилади.
5. Молиялаштириш имконига эга бўлган шахс ёки муассаса мижознинг ушбу таклифини қабул қилади ва унга сотади ва шу билан мазкур нарса унинг мулки ва жавобгарлигига ўтади.
Қуйида ушбу бешта ишни тартибини яхшилаб билиб олиш зарур бўлади.
Молиялаштиришнинг асл сурати.
Исломда молиялаштиришнинг энг яхши йўли шериклик ёки музорабага пул тикишдир. Шунинг учун рибосиз бўлган банкларда шу икки услубдан фойдаланилади. Юқорида баён қилинган савдо қоидаларига мувофиқ муробаҳа савдосидан фойдаланиш учун мажбур бўлганда ижозат берилади. Қуйида муробаҳа савдоси орқали молиялаштиришга тегишли бир қанча муҳим масалалар зикр қилинади.
1. Молиялаштираётган шахс ёки муассаса мижозга олиб берган нарсасининг насия бўлган қиймати эвазига мижоздан бирор нарсани гаровга қўйишни талаб қилиш ҳуқуқига эга.
2. Мижоз молиялаштираётган шахс ёки муассасага пулни қачон беришини ваъда қилаётганда қўшимча равишда “Агар мижоз фалон вақтгача пулни бера олмаса, келишилган нархдан ортиқ фалон сўмни бирор хайрия фондига тўлаб беради”-деб келишишлари мумкин.
3. Молиялаштираётган шахс ёки муассасанинг нарсаларини муробаҳа савдоси орқали сотиш ва мижознинг ундан сотиб олиш аҳдномаларини қози ҳам амалга ошириши мумкин. Бунда мободо бирор томон хиёнат қилса қози унинг ҳаққини ундириб беради. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat