Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Саҳиҳ ҳадисми?

07:14 / 09.09.2013 | Shoxrux | 1295

Шайх ҳазратлари! Шундай ҳадисни Абдуллоҳ домла деган имомни маърузасини ешитдим: Аллоҳ таоло Одам алайҳиссаломга фарзандларингдан ҳар 1000 тадан 999 таси жаҳаннамга, 1 таси жаннатга киради дейилган екан. Шу айтган ҳадислари саҳиҳми?


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Аллоҳ таолонинг Одам алайҳиссаломга «Дўзахга йўлланганларнинг ҳар мингтасидан тўққиз юз тўқсон тўққизтасини чиқар», деб айтган сўзи ҳақида

416/1. Абу Саид розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади. «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Аллоҳ таоло: «Эй Одам», деган эди, Одам алайҳиссалом: «Лаббайка ва саъдайка, яхшилик Сенинг қўлингдадир», дедилар. Аллоҳ таоло: «Дўзахга ёлланганларни чиқар», деган эди, Одам алайҳиссалом: «Дўзахга ёлланганлар ким ўзи? » дедилар. Аллоҳ таоло: «Ҳар мингтадан тўққиз юз тўқсон тўққизтасини чиқар», деди. Бу нарса ёш болаларнинг сочи оқарганда, барча ҳомиладорлар ўз ҳомиласини ташлаганда ва одамларни маст-аласт ҳолда кўрилганда бўлади, ҳолбуки улар ўзлари маст эмаслар, лекин Аллоҳнинг азоби қаттиқдир». Бу гап саҳобаларга оғир ботиб: «Эй Аллоҳнинг расули! Бу қайси киши? » дейишган эди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Хушхабар беринглар, чунки Яъжуж ва Маъжуждан мингта, сизлардан бир киши», дедилар, сўнгра яна: «Менинг жоним Унинг ядида бўлган Зотга қасамки, мен сизларни жаннат аҳлининг тўртдан бири бўлишингизни қаттиқ истайман», дегандилар, биз Аллоҳга ҳамд ва такбир айтдик. Сўнгра яна у зот: «Жоним Унинг ядида бўлган Зотга қасамки, жаннат аҳлининг учдан бири бўлишингизни қаттиқ истайман», деган эдилар, биз Аллоҳга ҳамд ва такбир айтдик. Кейин яна Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жоним Унинг ядида бўлган Зотга қасамки, сизлар жаннат аҳлининг ярми бўлишингизни қаттиқ истайман. Албатта сизларнинг бошқа умматлар ичидаги мисолингиз худди қора терили молдаги оқ тукка ёки эшак оёғидаги юмалоқ нарсага ўхшайди», дедилар».
Бу ерда юқоридаги ҳадис такрор келган, фақат «Ўша куни одамлар қора молдаги оқ тукка ёки оқ молдаги қора тукка ўхшайди» бўлиб келган, аммо охиридаги «Эшак оёғидаги юмалоқ нарсага ўхшайди», деган сўз зикр қилинмаган.

Топ рейтинг www.uz Openstat