Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бароат кечаси.

00:00 / 13.08.2008 | eski savollar | 11069
Ассалому алейкум ҳурматли зикр аҳли. менга бароат кечаси ҳақида тўлиқ маълумот берсангиз. Ва неча ракат намоз қандай ўқилишини айтиб ўтсангиз.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бу кеча ҳақида келган ҳадисларнинг барчаси заиф бўлгани учун улмолар унинг ҳақида ихтилоф қилганлар. Баъзилари бу ҳақидаги гапни кераги йўқ деганлар. Фазийлатли ишлар учун заиф ҳадисга амал қилса бўлади деганлар қабул қилганлар. Бошқалар эса, ўртача йўл тутганлар. Мазкур кеча Шаъбон ойининг кечаларидан бири бўлгани учун фазийлатли. Чунки ўша ойнинг фазли ҳақида саҳиҳ ҳадислар келган. Мазкур кечада юз ракъат намоз ўқиш ҳақидаги ривоятларни кўпчилик уламолар қабул қилмаганлар.

Топ рейтинг www.uz Openstat