Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ножоиз даромаддан ҳарид қилинган кийимда номоз ўқиш

14:44 / 22.09.2013 | Mirsagatov | 2218
Оламларни яратган Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар ва Унинг севикли расули Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга саловату дурудлар бўлсин! Сизга икки дунё саодатини тилайман. Аллоҳ Дин юлида қилаётган ишларизга ажрини кўпайтириб ёзсин Амин. Сизни безовта қилганимга ва саволим такрорий ёки ноўрин ёзилган бўлса олдиндан узр сўриман. Савол жавоб рукнидан саволимга жавоб топа олмадим. Мен 6-7 йил мобайнида ахолига "Компютер ўйинлари" сохасида хизмат кўрсатдим. Ҳозирда бу фаолиятимни тўхтатганман. Шу сайт орқали берилган саволларга сизнинг жавоблариздан бу фаолиятни ножоиз эканлигини билиб олдим. Савол; 1. Шу вақтлар ичида қилган ибодатларим Ҳукми нима бўлади? 2. Ҳозирда ўша ножоиз дароммаддан ҳарид қилинган кийимларда намоз ўқиш мумкинми? Менга сизни жавобингиз жуда ҳам муҳим! Жавобингиз учун олдиндан ташаккур.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Ибодатлар инша Аллоҳ қабул. Кийимларда намоз ўқиш жоиз.

Топ рейтинг www.uz Openstat