Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мазлум

02:16 / 26.01.2022 | Anvarovna | 1328

Ассалому алайкум! Мани 9 ёшли аутизм диагнозли укам бор нечи йиллардан бери кучли қийинчилик корамиз алҳамдуллилаҳ ибодатдамиз,укам гапирмиди гапирилган гапга 100 фоиз тушунмайди кучли агрессияси бор қолларимизни соғжойи қолмаган дорисиз уҳламди лекин роса меҳрибон ширин бола лекин унга бу дунёда яшаш жуда қийинчилик билан кечвотди у қанақа қилиб оз эҳтиёт ларини билдиришни билмиди,оҳирги пайт умуман кийинмапди ялонгоч юрибди ҳамма жойга сийишни бошлади биза бемалол овқатла олмимиз чунки нимадр ҳоҳласа шуни этомагандан ёкида бошқа сабабларга кора биза буни билмимиз чунки имо ишора билан ҳам тушинтрмиди дастурхондаги ҳамма нарсани отиб ташаши мумкун бир ҳил пайт сийиб сийдигига бошини ишқалиди ёкида хожатхонага кириб аҳлатини тейиши ҳам мумкун пристуб болиб қолса эрталабдан кечгача тинме бақириб қаттиқ бошига уришни бошлиди,нечи йилдан бери уйқига зормиз озгина дам олишга муҳтожмиз бизага ҳеч ким ёрдам бермапди қариндошларимиз болани топшириб юбор дийишади фақат ёрдам беришга қодир болса ҳам,ҳеч бомаса розғорга ҳам ёрдам беришмиди коп оч қолиб кетаман укам билан овқат қилиш жудаям қийин касал болиш ундан ҳам қийин у касаллигимни сунмиди суеларим қаҳшаб қаттиқ огриса ҳам иситмам баланд болса ҳам бир оз ётишимга бермиди,бир кун эрталаб бошими котаромадим бошим жудаям қаттиқ айлангани учун сочими илдизлари билан жудаям қаттиқ тортиб олди,ҳар тишлаганида тирнаганида жудаям қаттиқ жонимиз огриди лекин у буни бекордан бекорга қилмиди у жудаям қийналвотди бу дунёда қанақа яшашни билмапди унга ёрдам кере илтимос бизларга маслаҳат берин нима қилайлик қанақа яшайлик биза жудаям ёрдамга муҳтожмиз бундай бола билан хожатхонага кириш ҳам бир қултум сув ичиш ҳам жудаям қийин


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳолатингизни тўлиқ билмаймиз. Оила катталари билан маслаҳат қилинглар. 

عَنْ جَابِرٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ: يَوَدُّ أَهْلُ الْعَافِيَةِ يَوْمَ الْقِيَامَةِ حِينَ يُعْطَى أَهْلُ الْبَلَاءِ الثَّوَابَ لَوْ أَنَّ جُلُودَهُمْ كَانَتْ قُرِضَتْ فِي الدُّنْيَا بِالْمَقَارِيضِ. رَوَى التِّرْمِذِيُّ هَذِهِ السَّبْعَةَ 

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Қиёмат куни аҳли балоларга савоб берилган пайтда аҳли офиятлар дунёда терилари қайчи билан қийилган бўлишини орзу қиладилар», дедилар».
Ушбу ҳадисни Термизий ривоят қилган.
Шарҳ: Бу дунёда ўзига етган балоларни Аллоҳ таолонинг ҳукмидан деб билиб, уларга сабр қилган мўмин бандага бериладиган савобларга бу дунёда бало-офатлардан узоқда бўлиб ўтганлар ҳавас қилар эканлар. Шунинг учун Аллоҳ таолонинг иродаси ила етган балоларга сабр қилиб, Аллоҳ таолодан савоб умидида бўлиш лозим. Ушбу ҳадиси шарифда бу дунёда бало-офатларга учраган мўмин банда учун катта тасалли бор. Шу билан бирга, алоҳида таъкидлаш лозимки, мўмин банда савоби кўп бўлар экан, деб, ўзини ўзи балога уриши ёки ўзига ўзи бало етишини тилаши мутлақо мумкин эмас. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat