Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ақида

06:40 / 07.10.2013 | xayot.xl | 752

Ассалому алайкум ва Роҳматуллоҳу ва барокатуҳу
Ҳурматли Шайх Ҳазратлари сизга савол беришим керак ва зарурати бўлгани учун савол бераяпман, илтимос, хато ёки камчилик бўлса кечиришингизни сўраб қоламан
бу савол кўпчилик илтимосидан берилаяпти.

Биз чет давлатда ишлаймиз, бизга яқин масжидга намозга чиқамиз. Масжидда Покистонлик имом бор, бу ерда пПкистонликлар кўп, асосан булар Покистонлик яшил саллали мусулмонлар. Имом билан суҳбатлашганимизда "Даъват-е-Ислами" ташкилоти аъзоси экан, ўзлари "ҳанафиймиз" дейишди. Лекин уларнинг ақидаси бизни шубҳалантириб қўйди.
Шулардан:
1-Пайғамбарлар тирик, Ҳизр алайҳиссалом ҳам тирик,
2-Жума намози фарз эмас, вожиб
3-тўрт ракъатли фарз намозларида 2-ракъатидан кейинги 3-4-ракъатларида "Фотиҳа" сурасини ўқимас экан. Унинг ўрнига уч тасбеҳ миқдорича туриб, кейин рукъу ва сажда қилади. Буни сўраганимизда, "ўқиш шарт эмас" деди,
4-баъзан кечқурун йиғилишади ва ҳозирги (суфийлар) каби «Аллоҳ, Аллоҳ» деб, ёки «лаа илаҳа иллоллоҳ» деб бошларини айлантиришади.
5-оёқларига ип боғлаб олишади, унга дам солиб юришиб, "Бу суннат амал, савобли" деди. Биз буларни қандай ақидада эканини тушунолмадик ва фитна чиқмасин деб ҳеч кимга гапирмадик.
Бу ишлари тўғрими? Биз уларга иқтидо қилиб намоз ўқишимиз ҳам жоизми? Муҳуми бизни ибодатимизга зиёни йўқми?
саволларимда ҳато булса яна бир бор узур сурайман, иншаАллоҳ жавобийиз учун олдиндан раҳмат.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Уларнинг айтган ва қилганлари нотўғри. Уларга яқинлашманглар.

Топ рейтинг www.uz Openstat