Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Эр ва хотин олти ой давомида кўришмаса, қайтадан никоҳ ўқитиш керак эмиш

06:39 / 02.10.2013 | "Зикр Аҳлидан Сўранг" | 5736

Қизимнинг турмуш ўртоғи беш ой олдин узоқ сафарга кетган эди. Баъзиларнинг айтишига қараганда эр ва хотин олти ой давомида кўришмаса, қайтадан никоҳ ўқитиш керак эмиш. Ҳақиқатдан ҳам шундайми?


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Йўқ, ундай эмас. Ораларида талоқ масаласи кўрилмаган бўлса, бундай гапни ҳеч кўтаришни ҳожати йўқ. Турмуш тақозоси ва яна баъзи бир сабабларга кўра орада айрилиқ бўладиган бўлса-ю, икки тараф рози бўлган бўлсалар, талоқ масаласи кўрилмаган бўлса, ўз-ўзидан талоқ тушиб қолиши мутлақо мумкин эмас. Олти ой эр хотин бир-бирини кўрмаса, талоқ тушиб қолади деган гап ҳам катта мусибатларимиздан бири. Бу ҳам шариятдан саводсиз кишиларни шариатга тиқилиши ва маҳмадоналик қилиши, ўзини билимдон кўрсатиш учун қилган нотўғри ҳаракатидир. Бундай нарсалар кишиларни ташвишга солиш, шубҳалантиришга олиб келади, бунга мана шу савол ҳам далилдир. Бир оила қаттиқ ташвишланмоқда, ўз ихтиёридан ташқари мажбур бўлиб бир эр сафарга кетган, аёлни қариндошлари балки эр хотинни ўзлари ҳам олти ой куришмаса талоқ тушиб қолармикин деган уйдалар. Бундай одамларни сон саноғи йўқ. Гапни эса ҳужжат далили йўқ. Буни яна кўпчилик эътибор бермаётган оғир бир мусибати бор. У ҳам бўлса, мана шундай тарзда бошқа ёққа кетган кишилар бир муддатдан кейин қайтиб келмасалар, “энди олти ойдан кўп вақт ўтди, талоқ тушган бўлса керак” деган гумон билан хотин эрга тегиб кетишлиги ёки келинни ота-оналари эрга бериб юбориш ҳолатлари ҳам бўлмоқда. Булар ҳаммаси шариатга хилоф ишлар. Ҳеч қаерда, ҳеч ким “эр-хотин олти ойдан ортиқ куришмаса, талоқ тушади” деган гапни айтган эмас. Талоқ эр кишини хотинига “сен талоқсан” дейиши билангина тушади. Бошқа вақтда ўз-ўзидан талоқ тушиб қолиш ҳолатлари бўлмайди, балки ажрашиш турлари бор, бу алохида бир масала ҳисобланади. Шунинг учун барча мусулмонлар яхши билиб олсинларки, эр маълум бир муддат оиладан узоқда юрган ҳолатда ҳеч қачон ўз-ўзидан талоқ тушиб қолмайди. Бу нарсани ҳамма яхши билиб олиши лозим.

Топ рейтинг www.uz Openstat