Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Оиламни саклаб колмокчиман, лекин.....

00:00 / 17.08.2008 | eski savollar | 1732
Ассалому алайкум хурматли Шайх хазратлари....Купдан бери мани бир савол кийнаб келарди, шу кунлари имкону-чорасиз колганлигимдан сунг ушбу саволимга сиздан коникарли жавоб оламан деб умид киламан.Исмим Элёрбек. Асл касбим программист-бухгалтерман. Давлат ишхонасида ишлиман (тугрирок килиб айтганда шу бугунга кадар ишлардим). 2006 йил уйланганман, Оллохга беадад шукроналар булсинким, Абдуллох исмли 1,5 ёшли углим бор. Отам 1994 йилда вафот этганлар. Онам мени ва икки синглимни бир узлари катта килиб вояга етказдилар. Катта синглимни турмушга бердик, кичиги хали уйда... Хурматли Шайх хазратлари, юкоридаги маълумотларни берадиган саволимга тулик жавоб олишимга керак булиб колар деган хаёлда ёздим.Энди саволим: 1. 2006 йилда уйланаётган пайтимда яхши ният билан аёлим билан учрашдим. Аслида учрашишни хожати йук эди, чунки унинг холаси билан менинг онам бир жойда ишлашар эди.. Учрашдик, гаплашдик, бир биримизга маъкул келдик.. Ман узимни шартларимни этдим, Яъни намоз укийсан, румолда юрасан (хижобда эмас), оч булсам очсан, тук булсам туксан, сабр киламиз. хаммасини бирга бахам курамиз деб. Рози булди. Туй булди. Намозни чала укишни бошлади, яъни ман боримда факат. Урушдим, каттик гапирдим фойдаси булмади... Кейин хомиладорлиги учун индамадим.... Фарзандимиз тугилди.. Унга Пайгамбаримиз "С.А.В." хадисларига биноан Абдуллох деб яхши ният билан исм куйдик. Кулдан келганича етти кунлигида акика маросимини утказдим. Уни орасида ойим билан аёлим уртасида хар хил келишмовчиликлар кун кунора чикиб турарди... аста секинлик билан уни хал килишга харакат килдим. Лекин барибир туликлигича хал килишга шу бугунгача кучим етмаяпти. Оллохнинг синовими, узимнинг ахмоклигимми, шу кунларда жуда хам катта карзга ботиб колдим. Ман 2 та одамдан пул олиб бир одамга (кредит олиб бериш шарти билан) бергандим, лекин шу кунларда у одам йук. Бир мени эмас жуда хам купчиликни алдаб пулларини олган экан. Ундан умидимни уздим. Уйимга карз берган одамлар сураб келишни бошлашди. Уларга хаммасини руйи-рост гапирдим. Тушуниб муддат бериб кетишди. (Оллохга шукр). Ана шу кийинчиликларимдан сунг, уйда хаммаси бошланди. Кайнона-келин уртасида, мен билан онам уртасида... Онам "Узларингни муаммонгни узларинг хал килларинг, уй ижарага олиб чикиб кетларинг" деб щарт куйдилар. майли деб, уй кидишга тушдим. уй топдим. лекин уйни пулини тулашга тулик пулим етмади. Ана шунда аёлимга "Ойингдан сураб турийлик 160 минг сум пул бериб турсинлар, уй эгаси уч ойлигини олдиндан суравотти" дедим. У ойисига этган эди, ойиси ва холаси келиб уйда жанжал килишди, нимага чикиб кетасанлар, ман кизимми уйи бор одамга берганман деб. Кейин онам келдилар... Энг ачинарлиси онам мани ёнимни олмадилар, балки уларни олдида мени жуда хам каттик уришиб, ёмон курсатиб, жудаям каттик ёмонладилар. Улар онамни гапларига ишониб кизимизни олиб кетамиз, бунакада бу качон карзини ёпади. деб туриб олишди. Менам " Майли, бориб тура колсин. Ишларим хал булгач олиб келаман" дедим. Майли деб кетишди. Энди бугун аёлим кунгирок килиб "Ойиси ва адаси мен билан яшашига карши эканлигини ва мен билан бошка яшамаслигини этди". Мани жудаям жахлим чикиб кетди. Урушдим. Йук ман билан бирга турасан дедим. Кейин холаси (улар мани бошлигим) мани ишдан бушатворди. Мана энди ишсизман. Саволим шуки, мани аёлимда кунглим йук, буни анча олдин тушунганман, униям кунгли йук. Лекин узим етим усганман. Углимни хам шундай усишини хохламайман. Уйласам хам совук тер чикиб кетади. шу углим учун нимиа булса хам яшайман дегандим. Лекин энди онам хам, унинг ойиси хам, мен билан яшашига карши. Нима килишга хайронман. Хозир углимдан кечиб (бу сузни этишга хам куркаман, уни жуда хам яхши кураман), ажрашсам кейин бутун умр фарзандга зор булиб утишдан куркаман. Ахир бу Оллохнинг менга берган чексиз неъматику, ношукрлик килиб куйсам, кейинги хаётим кандай булади? Тугрисини этсам, шу фарзандим учун онамга хам карши бориб (яъни яшамагин деган гапларига) у билан яшамокчиман. Нима килишга маслахат берасиз? Хар канакасига гаплашиб курдим. Онам билан хам, кайнонам билан хам, аёлим билан хам. Фойдаси йук. Факат аёлимгина "Майли хамма муаммоларингизни хал килинг, кейин ман уйизга бориб, сиз учун яшийман" деяпти. Лекин мани огир пайтимда елкадош булмасдан, бирга яшамаган аёлим, эртанги кунимда менга хамрох булишига кузим етмаяпти. Шунга нима килишга хайронман. Илтимос маслахат беринг . Факатгина шу норасида 1,5 ёшли фарзандим мани ушлаб турибди. Абдуллох мани жону дилим. Ундан кечин манга улим билан тенг.. Илтимос Маслахат беринг. Нима килишга хайронман. Тугри хозир ишсизман, карзларим бор.... Лекин Оллохдан умидим жуда хам катта, Иншаоллох, хаммаси яхши булишига умидим бор. Дуоларингиздан умидворман.... Илтимос маслахат беринг....

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Сабр қилинг! Аллоҳдан мадад сўранг. Вақт ўтиши билан, иншааллоҳ, ҳаммаси яхши бўлиб кетади.

Топ рейтинг www.uz Openstat