Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Хотиним ман кофирман деди

21:36 / 03.02.2022 | Zerno Business | 1585

Ассалому алайкум! Яқинда хотинимни телефонидан бир расмни кўриб қолдим. Хотиним холаваччасини туйида холаваччасини уртага олиб холаваччасини унг томонида сенглиси чап томонида хотиним ва хотиним ва сенглисини ёнида онаси ва холалари билан расмга тушган экан холаваччасини эгнида чопон эди. Хотиним ва унинг сенглиси холаваччасини тирсак тарафидан подрушка қилиб олган. Шуни куриб узимни тутиб тураолмай у билан урушиб кетдим ва унга узи мусулмонмисан даб уч марта сураганимда - ман кофирман деб айтди. Бу холатда бизнинг никохимиз нима булди. Агар у динга қайтиб муслима булса ман унга яна қайта никохлана оламанми ёки юқми ёки халиям бизнинг уртамизда никох собитми? Шу ишдан кейин унга қараганимхам гапрганимхам юқ фатвони кутаябман ва фатвога қараб иш олиб бораман. ( Хотиним хижобга кирмаган бир номоз уқиб бир уқимайди ва бу иши биринчи марта эмас олдинхам жиянлариндан узоқ тур деб огохлантирганман)


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ғазаб пайтида айтилган гапларнинг эътиборли бўлиш бўлмаслигига ихтилоф бор. Ихтилофли ўринда эса бирор ҳукмни қатъий айтиш мушкул бўлади. Шунинг учун энди ғазаб пайтида бундай савол беришдан эхтиёт бўлинг. Агар хотинингиз “ғазаб туфайли айтдим” деяётган бўлса, энди истиғфорни  кўпайтирсин ва бундай ҳолатда баъзи мўътабар уламоларнинг қавлларига кўра никоҳи собит турган бўлади. Сиз эса куфр келтиришига сабаб бўладиган гапларни қилманг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat