Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Рибога оид икки ҳадис ҳақида

04:19 / 14.10.2013 | Ботирхўжа | 1040
фазийлатли Шайх ҳазратлари ! Келаётган Ийди қурбон муборак бўлсин. Аллоҳ таоло умрингизни зиёда ва баракотли айласин. Ҳурматли Исломда ҳалол ризқ, ҳалол луқма билан кун кечириш масаласига жуда катта аҳамият берилади. Пайғамбаримиз(с. А. В) томонларидан ҳам бир қанча ҳадиси шарифларда, Аллоҳ таоло бандадан охиратда, энг аввало ризқни қандай йўл билан топгани ва қай тариқа сарфлагани тўғрисида сўралиши тўғрисида таъкидли огоҳлантиришлар келган. Сиздан сўрамоқчи бўлганимиз, бугунги кунда ризқимизда асосий ўрин тутадиган оддийгина ноннинг бизгача тайёрланиш босқичлари ҳақида. Ризқ(оддий нон тимсолида) тахминан шундай йўл билан вужудга келяпти. Деҳқон буғдой экиш учун маблағи бўлмаса, банкдан кредит олмоқда. Етиштирилган ҳосилни сотиб олиш учун ун комбинати ҳам банкка мурожаат этади. Ун тайёр бўлгач, савдо ташкилоти ун комбинатига тўловни кредит орқали амалга оширади. . . Агар чет элдан келаётган унни кўрадиган бўлсак, қайси йўл билан, пулгами, бартергами ёки олтинга алмаштириш орқали келяптими, агар алмаштириш орқали келаётган бўлса, рибога йўл қўйилмаяптими каби саволлар пайдо бўлади. Битта нон тайёрлаш учун камида(энг содда вариантда) 3 марта рибога йўл қўйилмоқда. Деҳқон ерни кредитга тайёрлайди, кредитга уруғ олади, кредитга техника ишлатади, кредитга ёқилғи сотиб олади ва бошқаларни қўшилса, рўйхат кўлами кенгайиб бораверади. Буни бошқа истеъмол товарлари мисолида ҳам кўриш мумкин. Қуйидаги икки ҳадис ҳам(агар саҳиҳ бўлса) балки шу масалага дахлдордир: Абу Ҳурайра р. А. Ривоят қилади: “Расулаллоҳ с. А. В. Дедилар: “Қиёматга яқин қолганда рибо кенг тарқалади. ” (Табароний ривояти) Абу Ҳурайра р. А. Дан ривоят қилинган бошқа ҳадисда Расулаллоҳ с. А. В. “Инсонларга шундай замон келадики, киши олган нарсаси ҳалолданми, ҳаромданми унга эътибор қилмайдиган бўлиб қолади”, деганлар. Жавобингиз учун олдиндан ташаккур. Аллоҳ барчамиздан рози бўлсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Ўзингиз бу ишларда ҳаромни аралаштирмасингиз бўлди. Ҳалолни танлаб олиб истеъмол қиласиз. Аммо сотувчи қилган иш сизга боғлиқ эмас. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам яҳудий ва бошқалардан озиқ-овқат маҳсулотларини сотиб олганлар.

Топ рейтинг www.uz Openstat