Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Xизмат учун қўшимча пул

08:02 / 22.12.2015 | Muslimbek1994 | 2227

Ассалому алайкум! Мен АҚШда такси ҳайдайман. Бу ерда қилган хизматингиз учун қўшимча “Тип” деган тўлов яъни чой чақа бериш одат тусига кирган. Шу жумладан такси учун. Тип асосан умумий суммани 15-25-30 фоизи миқдорда бўлади( иҳтиёрий албатта). Манзилга йетиб боргач пул ҳисоблагични ўчираман. Мижознинг нақд пул билан берган пулини оламан ва айтган пулини қайтимини бераман. Агар мижоз банк картаси билан тўламоқчи бўлса тўлов экранида юқоридаги улушлардан бирини ёки бошқа бир сумма киритиладиган тугмалардан бирини босиб суммани киритиш керак болади. Узоқ масофа ёл босганимда чой чақа катта пулга айланади. Кимдир узи рози болиб кимдир иккиланиб типни киритади. Мен бу пайтда ҳеч нарса демасдан тураман. Саволим шуки, бу пуллар мен учун ҳалолми? Рибо эмасми? Кўнглим жойига тушиши учун нима қилай?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Қоида шуки ; Олинадиган ҳақ бирор бир мол ёки хизмат эвазига бўлиши шарт. Хизматингиз ёки молингиздан ортиқчасини бериб, эвазсиз бераётганига рози бўлса, сизга бу ҳадя бўлади. Агар ортиқча бераётганини билмай ёки иккиланиб(рози бўлмай) берса, олишингиз ҳалол бўлмайди. Сизга бераётган киши қайси динга тааллуқли бўлишининг фарқи йўқ. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat