Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

"Позитивное мышление" Ислом акийдасига тугри келадими?

00:00 / 25.08.2008 | eski savollar | 872
Хурматли Шайх хазратлари, якинда "Позитивное мышление" хакида бир макола укиб колдим. Унга кура инсон доим яхши ният килиши башклар хакида яшхши фикрда булиши керак экан. У ерда ёзилишича иносннинг хаёллари, истаклари хам моддийлашар экан. Худди бутун дунё тортишиш конунига ухшаб, ният хам уша одам хохлаятган нарсасини узига тортиши яъни уша уйланган хаёл, ният хам энергия эканлигини таъкидлашмокда. Маълумки энергия йукдан бор булмайди бордан йук булмайди, факат бир турдан бошка турга утади. Ва шу ниятга эришиш учун 3 нарса булиши керак деб ёзилган:1. Одам яхши "настроенияда" булиши.2. Узида борига шукр килиши.3. Уша нарсани чин дилидан астойидил хохлаши. Худди уша нарсага эришиб булганидек узини тутиши.Факат уша ният килаётган нарсасига канака килиб эришишни йулини уйламаслиги керак экан. Узи бир имкони очилиб колади деб ёзилган.Бу маколадан уни ёзган одамлар Худога ишонмаслиги куриниб турибди. Шукр килиш хакида ёзишланида хам "Быть благодарным за то что имеешь" деб ёзилган лекин кимга шукр килишни эса ёзишмаган.Шу нарса хакида фикрингизни билмокчи эдим. Рахмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Тиёранинг яхшиси фаълдур», деганларини эшитдим.«Фаъл нима?» дейишди.«Бирингиз эшитадиган яхши сўз», дедилар».Бу ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам фаълни, келгусида бўладиган ишлардан умидворлик ёки ноумидлик, шумланиш ҳолатларининг энг яхшиси демоқдалар. Ўтирганлар фаълнинг нималигини сўрашди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирортангиз бировдан яхши, чиройли, содиқ, гўзал сўз эшитса, ана шу фаълдир» дедилар. Бизда ушбу арабча «фаъл» сўзини фол деб ишлатилади ва келажакда бўладиган ишларни ғойибдан билишини, йўқ нарсанинг хабарини беришини даъво қиладиган одамларнинг гапига айтилади. Бу ҳаром нарса. Лекин араб тилида «фаъл» сўзи яхши нарсадан умидвор бўлиш маъносини билдиради. Ҳали содир бўлмаган, номаълум, яъни ғайб нарсаларга нисбатан бўлиши мумкин бўлган ягона яхши ҳолат – яхшиликдан умидвор бўлиш экан. Бир киши бир оғиз ширин сўзни айтиб, иншааллоҳ ишингиз яхши бўлади, деб қўйса, «Хайрият, шу одамнинг айтгани билан ажаб эмас Аллоҳ ишимни ўнгласа» деб умидвор бўлиш яхши экан. Аллоҳ таоло «Ҳужурот» сурасида:«Эй иймон келтирганлар! Кўп гумонлардан четда бўлинглар, чунки баъзи гумонлар гуноҳдир», деган (12 –оят).Ўйлаб кўрилса, ўзаро низолар ва келишмовчиликлар кўпроқ бир-биридан ёмон гумондан келиб чиқади. Ундан четда бўлиш учун доимо кишилар ҳақида яхши гумонда бўлиш, улар ҳақида етган хабарларни яхшиликка йўйиш керак. Бу ҳақида ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу: «Агар яхшиликка буришнинг бирорта йўли бўлса ҳам, мўмин биродарингдан чиққан сўз ҳақида фақат яхши гумон қил», деган экан. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Зинҳор ва зинҳор бадгумон бўлманглар. Чунки бадгумонлик сўзнинг энг ёлғонидир», дедилар». Бухорий ривоят қилган.Муовия розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар одамларнинг айбини ахтарадиган бўлсанг, уларни бузасан», дедилар». Ёмон гумондан сақланиш лозим. Ким одамлардан ёмон гумонда бўлса, ўша одам ичи бузуқ бўлади. Мўмин доимо узр истайди, мунофиқ эса айб истайди. Мўмин барча халойиққа нисбатан кўнгли пок бўлади. Мунофиқ эса унинг тескариси бўлади. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Роббим! Мени Ўзингга кўп шукр келтирувчи, Ўзингни кўп зикр қилувчи, Ўзингдан қўрқиб турувчи, Ўз амрингга бўйсунувчи, Ўзингга хушуъ-хузуъ ила талпинувчи, кўп оҳ урувчи ва барча ишларда ўзингга қайтувчи қилгин» деб дуо қилганларини эшитдим». Кафавий: «Шукр урфда неъмат учун берилган ҳар бир мукофатдир. Шукрнинг асли, неъматни тасаввур ва изҳор қилишдир. Шукр бандадан бўлганда эҳсонга нисбатан бўлган ирфондир. Аллоҳ таолодан бўлганда савоб ва ажр ҳамда гўзал мақтовдир», деган.Муновий: «Шукр икки хил бўлади. Биринчиси, тил шукри бўлиб, у неъмат берувчига мақтов айтиш билан адо этилади. Иккинчиси, аъзоларнинг шукри бўлиб, неъматга яраша мукофат тақдим қилиш билан адо этилади», деган. Шукр қилувчи инсон Аллоҳ таоло ўзини доим кузатиб туришини ҳис этади ва неъмат етганда зоҳир бўладиган манманлик, исроф ва шунга ўхшаш салбий ҳолатлардан холи бўлади. Натижада ўзига берилган неъматлардан фойдаланиб, яхши амалларни кўпайтиради.Сиз келтирган фикрларга оид биттадан мисол келтирдик. Инсон боласи минглаб йиллардан кейин топган нуқонли гапини қаранг ва Набийимиз алайҳиссалом бундан бир минг беш юз йилча илгари айтган ҳадисларидан бир намунага қаранг. Шунинг учун турли «мқшление»ларни бир ёққа қўйиб аввал динимиздаги таълимотларни ўрганайлик.

Топ рейтинг www.uz Openstat