Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тупрокка коришадими ёки имтихон килиниб, жаннат ёки дузахга киритиладими?

00:00 / 28.11.2009 | eski savollar | 2578

Ассаламу алайкум, хурматли Шайх Мухаммад Содик Мухаммад Юсуф! Акийдавий бир масала буйича мурожаат килиш ниятидаман. Гап шундаки, форумдаги постларнинг бирида (2007 йилнинг февралида) сизга шундай савол берилган эди: «Исломдан хабари умуман йук инсонлар такдири нима булади?». Сиз бу саволга « Ислом даъвати етмаган кишилар эса «ахли фитрат» дейилади. Даъват етмагани учун уларни кофир, деб хукм чиќарилмайди. Дўзахга тушишлари хакида хам хукм ќилинмайди. Улар ахли фитрат, деб номланадилар ва ќиёматда бошќа жонзотлар катори тупрокка ќоришиб кетадилар. » деб жавоб берган эдингиз.(мана уша саволнинг линки - http://savollar.islom.uz/smf/index.php/topic,3928.msg39007.html#msg39007 )Мен хам уз урнида бу саволга берган жавобингизни укиган эдим. Лекин, якинда, акийда илмини урганиш чогида бир хадисга тукнашдим. Унда исломдан хабарсиз одам ва унга кушиб бир неча тоифа одамларнинг киематдаги холати хакида суз юритилган. Ушбу хадис русчада берилгани боис, унинг маъноси таржимасини куйида келтираман:Абу Хурайрадан р.а ривоят килинади: Киёмат куни турт тоифа одам узини оклашга харакат килади, улар — кар, акли заиф, мункиллаган чол ва одамлардан узокда яшаган одам. Кар айтади:«Эй Парвардигор, ислом келди, лекин мен хеч нарсани эшитмадим ва шунинг учун нимада улган булсам, шунда улдим»; Акли заиф айтади:«Эй Парвардигор, ислом келди, лекин мен хеч нарсани тушунмадим»;Мункиллаган чол айтади:«Эй Парвардигор, ислом келди, лекин мен хам хеч нарсани тушунмадим, чунки мен мункиллаб колган эдим ва менинг миям ишламас эди»; Одамлардан узокда яшаган одам айтади:«Эй Парвардигор, росул менгача келмади».Бу инсонлар билан нима булади?! Буюк Аллох с.т. уларни нариги дунёда синайди, У Зот улардан ахдини олади ва айтади: «Агар сизларга хозир пайгамбар келса, сизлар унга эргашасизми»? Улар:«Ха, албатта эргашамиз», деб жавоб беришади. Буюк Аллох уларга пайгамбар куринишидаги фариштани юборади ва у уларнинг барчасини оловга сакрашга буюради. Ва кимки шу оловга сакраса бу унга жаннат булади, кимки бош тортса, уни дузахга олиб киришади. Имом Ахмад, Ибн Хиббон ривояти. Савол: Хурматли устоз, сизнинг гапингиз буйича улар тупрокка коришиб кетади, лекин хадисда уларнинг барибир имтихон килиниши, сунг жаннат ёки дузахга киритилиши айтилмокда. Менинг бу масала борасида бошка далил ва хужжатлардан хабарим йуклиги туфайли, шошилиб нотугри хулоса чикармаслик максадида сизнинг узингиздан масалага ойдинлик киритишингизни сураб мурожаат этмокдаман. Хуш, кайсиниси тугри, ахли фитратнинг тупрокка коришиб кетишими ёки имтихон килиниб, сунг жаннат ёки дузахга киритилишими? Агар иложи булса «Тупрокка коришиб кетиш» хакидаги фатвоингизнинг далили билан бизни таништирсангиз. Кимматли вактингизни аямаганингиз учун ташаккур, жазакаллоху хойрон!


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Сиз жуда ҳам ихтилофли гапни қўзибсиз. Одамлар ҳозирги пайтда бошқа ихтилофларга кўмилиб турганда яна янгисини топибсиз. Биз бу борадаги тафсилотни кейинроқ билсак ҳам зарар қилмас эди. Қадимги уламолар аҳли фитрат кимлиги ва уларнинг ҳукми ҳақида турли гапларни айтганлар. Вақт зиқлиги туфайли фақат гапларни айтамиз.Аҳли фитрат кимлар?:1.Икки набий орасидаги бўш пайтда ўтганлар.2.Бир набий борлигида яшаса ҳам, у набий уларга юборилмаган бўлиб, ўзларига юборилган набийдан олдин ўтиб кетганлар.3.Набийнинг даъвати етиб бормаганлар. Жумладан, мушрикларнинг вояга етмаган болалари. Аҳли фитратнинг ҳукми:1.Улар нажот топувчилардир. 2.Улар нажот топмайдилар.3.Улар ҳақида бир гап айтилмайди. Аллоҳнинг истагига ҳавола қилинади.4.Улар қиёмат аросатида имтиҳон қилинадилар. Имтиҳондан ўтгани жаннати. Ўтмагани дўзахи. Бундан бошқа гаплар ҳам бор. Уларнинг ҳаммасининг ўзига яраша ҳужжатлари бор.Сиз келтирган ривоят тўртинчи қавл эгалариники. Мен эса, ўзим кўрган ақийда ва тафсир китобларидаги қавлни олган эдим.

Топ рейтинг www.uz Openstat