Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

"Тяньши" компаниси хакида

00:00 / 26.08.2008 | eski savollar | 1138
Ассаламу Алейкум!"Тяньши" компаниясида ишласа буладими?Бу компания "тармокли маркетинг" асасида фаолият юритади.Менинг тогам шу компанияда ишлайдилар. Лекин Козогистонлик катта тогаларим бу компанияда ишлаш мумкин эмас деб кайсидир уламо одамда фатво олишибди, ва кичик тогамниинг холи жонларига куйишмаяпти, ишламайсан деб туриб олишди."Эски фатволар" булимида "Тармокли маркетинг" тугрисида маълумот олдим. "Шариъат коидалари асосида булса" мумкин дейилган. Бу компания махсулотлари хакикатда шифобахш хусусиятга эга. Тогам шу махсулотларни сотаётганларида "шифобахш хусусиятга эга" деб сотадилар. Бундан, шифобахш хусусиятга эга булган махсулот касалликнинг даволанишига олиб келади. Козогистонлик катта тогаларим кичик тогамга: Сен "шу махсулот даволайди" деб айтасан ва Оллохга ширк келтирасан деб айтишяпти. Лекин менинг тогам бу махсулотлар факатгина сабабчи, касалликни шифосини факат Оллох беришини жуда яхши биладилар.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бу каби нарсалар янги пайдо бўлгани учун сиз айтган каби гаплар бўлиши турган гап. Уламолар сиз айтган тарздаги савдода «ғарар» ноаниқлик ва яна бошқа шариатга тўғри келмайдиган ҳолатлар борлиги учун жоиз эмас деган фатвони бердилар.

Топ рейтинг www.uz Openstat