Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қурбонлик

15:28 / 08 апрель | Imuslim | 564
Ассалому алайкум! 2 та фарзандим туғилмай вафот этди. Ҳар иккисини тушганини эшитибоқ Аллоҳга ҳамд айтиб, истиржоъ айтдим. Ҳадисларда келган хушхабарлар менга ҳам тегишлими? 2. Алҳамдулиллаҳ ҳозир аёлим ҳомиладор. Агар соғ туғилса қўй сўяман дедим. Шифокорларни тахминича Қурбон ҳайитига озгина қолганда туғилади. Отамни номидан қурбонлик ва ақиқани ниятини жамласа бўладими? 3. Ақиқани айнан 7, 14, 21 кунларда қилиш шартми? Ёки 21 кун ичида хоҳлаган кунда қилса бўладими? Шунчаки қурбон ҳайитига ақиқани қўшмоқчи эдим.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! 1). Албатта, сабр қилсангиз сизга ҳам тегишли.
2). Иккисини жамлаш жоиз эмас. Қоида: фарз-вожиб бўлган ибодатларни ниятда бошқаси билан жамлаб бўлмайди. Қурбонлик ҳам вожиб. Нафл ва мустаҳаб амалларни хоҳлаганча ниятда жамлаш мумкин.
3). Шарт эмас, афзал. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat