Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Насияга қимматроқ сотиш мумкинми?

08:01 / 12.11.2013 | Mamurjon Chimkent Sayram | 718
Мен компьютеримни нақд пулга 35000 тангага сотишни айтгандим. Бир одам қарзга, насияга олмоқчи бўлди. Эвазига пул қўшиб бериш шарти билан. 40000 га баҳолади. Ҳар ойда 10000 дан бериш шарти билан. Бу савдо жоизми? Ҳийлаи шаръий бўлиб қолмаяптими? Қаердадир ўқигандим, мол эгаси нақдга бунча нарх, насияга бунча нарх деб қўйса жоиз. Бу савдода учинчи нақд пули бор одам аралашмаса, деб. Масалан, ҳозир кўп магазинларга банк ходими ўрнашиб олган. Бирор нарса харид қилмоқчи бўлсангиз, пулингиз етмаса банк орқали ўша нарсани харид қилишингиз мумкин. Банк магазинчига ўша нархидаги пулни нақд беради. Харидор банкка устига қўшиб ҳар ойда оз оздан тўлаб бориб қутулади. Бу нарса риболигини биламиз. Шунга ўхшаб менинг савдоим ҳам рибони бир кўринишими, деган хавотир вужудимни қамраб олди. Шу муносабат билан сизнинг жавобингизга мувофиқ савдо қилишга қарор қилдим. Аллоҳ қилаётган амалларингизга ўзи ажр-мукофот ато этсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Бу савдо жоиз. Насия савдо дейилади.

Топ рейтинг www.uz Openstat