Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Холат

01:50 / 15.03.2022 | Инсон | 654

Ассалому алайкум! Ман олдин кимдир хаққимни олса бурнини қонатиб бўлсаям олардим ёки доимий қарғардим имконсиз қолсам ололмасам, кейин йиллар ўтиб илмим ошди иймоним шаклланди хозирда моддийлик ман учун арзимас ва қадрсиздир, кимдир хаққимни олса ва қайтармаса алдаса у билан тортишмиман ва иншааллах қиёматда хисоблашамиз дейману тилимда, аммо дилимда кечиривораман ва хаққимдан кечаман негаки қиёматда у билан хусуматлашиб хаққимни олсам бу ажр 50% ташкил қилса фаразам аммо кечириворсам Аллоҳ 100% ажримни беришига иймоним комил хозир. Шу  тахлит яшавоман кўпчилик хаққимни топтасаям дилим оғрийди тўғри аммо барибир кечаман қиёматга қолдирмайман буни ўзим ва Роббим билади аммо нариги томонга кечдим дея олмайман ва қиёматда хисоблашамиз деб қўяман, кечдим дейишга ғурурим ён бермайди бу мунофиқлик ва кибр эмасмикан деб ўйлаб қолиб савол бердим?!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳаққингизни кечиб юборишингиз ва сизга зулм қилганларни афв қилишингиз энг афзал йўлдир. Фақат бу ишингиз туфайли бошқа бир инсонга ёки мусулмонларга зарар етмасин.  Ҳаққингизни кечиб юбормай шу дунёнинг ўзида талаб қилишингиз уни охиратга қолдириб юборишингиздан афзалроқдир.  Агар буларнинг бирортасига қодир бўлмасангиз Аллоҳ таоло албатта охират кунида барча ҳақларни ўз эгаларига ундириб беради. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat