Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

"БУСТОН УЛ ОРИФИЙН" ВА "ТАНБЕХ УЛ ГОФИЛИЙН"

00:00 / 03.09.2008 | eski savollar | 853
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ШАЙХ ХАЗРАТЛАРИ!Форумдаги мавзуларни куриб, шундай фикрларга дуч келдим. Факих Самаркандийнинг "Бустон ул орифийн" ва "Танбех ул гофилийн" асарларида куп заиф гаплар бор дейилган. Бу китобларни укиш мумкинми? Ундаги заиф гапларни кандай аникласа булади. Кенг мусулмонлар жумхури шу китобларни укишга таргиб килишганми ёки махсус тайёргарлик лозим буладими бу китобларни укиш учун.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Мазкур китобларда заиф гаплар борлигини уламолар қадимдан таъкидлаб келганлар. Мен аввалги жавоблардан бирида бу ҳақда Ҳожи Халийфанинг «Кашфуз зунун» китобида иқтибос келтирган эдим. Заиф гапларни диний маълумоти бор соғлом фикрлайдиган кишилар дарҳол билиб оладилар. Шунинг учун бундай китоблардан эҳтиёт бўлингани афзал. Бир вақтлар яхши амалларга тарғиб қилиш учун заифни ишлатиш мумкин деган гапга амал қилинган. Мазкур китоблар ўша гапларга амал бор пайтда ёзилган.

Топ рейтинг www.uz Openstat