Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Шозилия мазҳаби

18:58 / 15.03.2017 | Abdulloh Husayn | 2595

Шозилия мазҳаби ҳақида тўлиқроқ маълумот берсаларингиз, илтимос.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Шозилия тарийқати. Бу тарийқат Абул Ҳасан аш-Шозилий раҳматуллоҳи алайҳига нисбат берилгандир. У киши 593 ҳижрий санада туғилиб, 656 ҳижрий санада вафот топганлар. Абул Ҳасан аш-Шозилий раҳматуллоҳи алайҳи олим, обид, зоҳид ва машҳур сўфийлардан бўлганлар. У киши Тунис, Миср, Ироқ ва Макка томонларга кўплаб сафарлар қилганлар. Қоҳиранинг Комилия номли мадрасасида қози Иёзнинг Шифо китобини, Рисолаи Қушайрияни, ал-Муҳҳарар ал Важийзни талабаларга ўқитганлар. У киши узлатни ва маҳрумлик ҳаётини ўзларига эп кўрмаганлар. Одамларга аралашиб, дунё неъматларидан баҳраманд бўлиб яшаганлар. (Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat