Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Талок ва идда

22:28 / 19.07.2013 | Mustafa | 1381
Ассалому Алейкум Ҳурматли Бир синглимизни (аёлимни синглиси) Талок холати ҳақида сурамокчи эдим. Синглимиз эри билан деярли 2 йилдан бери бирга яшамайди. Бундан 7 ойлар чамаси олдин эри телефонда синглимизга телефон қилиб жанжаллашган ва «бир талокми, ун талокми куйдим, мен буни тушинмиман, манга фарки йўқ» деб айтган экан (афсуски, эрни дин буйича тушунчаси жуда паст). Шу кунларда эри Россиядан кайтиб келиб бундай демаганман деб даъво қилиб келмокда ва ярашиш харакатига тушган. Хозирда синглимиз бошқа турмуш қилиш ниятида бўлганлиги учун масалани ойдинлаштириб олмокчи. Буни жонли мажлисда томонларнинг вакиллари иштирокида масжид имоми хал этиб талок тушганлигини тасдиклаб бериши кераклигини, агар мажлисга эри ёки унинг вакиллари келишдан бош тортса ва эри айтган талок сузларидан яна тонса, синглимиз хулуъ оркали ажралиши лозимлигини (чунки куп сабабларга кура эри билан бошқа яшаш нияти йўқ) ва албатта икки холатда ҳам (яъни имом талок тушганини тасдикласа хам, хулуъ оркали никоҳ бузилганини эълон қилган бўлса хам) идда утириб сунг турмуш қилиши мумкинлигини аёлим оркали етказдим. Синглимиз кариндошлари масжид имоми билан маслахатлашганда, имом аллакачон талок тушиб бўлганлигини ва утган 7 ой вакт идда учун кифоя қилишлигини ва ҳозир янгидан турмуш қилиш мумкинлигини айтган. Узр, масала никоҳга оид нозик масала бўлганлиги учун шубхага тушиб колдим ва Сиздан сурашга карор қилган эдим. Хакикатдан ҳам имом айтганидек синглимиз турмуш килса бўладими ёки мен мулохаза қилган тарзда бўлиши лозимми ? Рахмат

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Имом домла айтган гапни икки тараф вакиллари олдида айтиб ажрим қилинса, шунда яна бир бор масала синчклаб ўрганилади ва кейинги гап-сўзларнинг олди олинади.

Топ рейтинг www.uz Openstat