Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жойнамозда макканинг расми бўлиши мумкин эмасми?

00:00 / 05.02.2007 | eski savollar | 7442

Шайх ҳазратлари. "Аёлларга оид энг зарур фиқҳий масалалар" китобида жойнамозда каъба сурати бўлмаслиги керак, дейилган экан.. Деярли барча жойнамозларда каъба тасвири туширилганку? Бунинг хукми қандай? РАҲМАТ.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Бу савол жуда кўп такрорланмоқда. Аммо мен сиз айтганга ўхшаш фатвони ўқиганим йўқ. Умуман, жойнамозда эътиборни тортадиган, хушуъ ва хузуъга халақит берадиган нарсалар бўлиши макруҳлиги ҳақида гап бор. Каъбанинг расми бўлса юқоридаги нарсага Каъбанинг оёқ ости бўлиши ҳам қўшилади, дейиш мумкин. Аммо сиз айтганингиздек, ҳамма тарафда бу каби жойнамозлар кўп. Хусусан, Каъбанинг ёнидаги дўконларда. Агар сиз айтган фатво эътиборли уламолардан чиққанда ҳеч бўлмаса, бирор марта, ўша ерларда айтиларди. Шундан, Каъбанинг сурати туширилган жойнамозда уни оёқ ости қилмасдан намоз ўқиса бўлади, деса жоиздир.

Топ рейтинг www.uz Openstat