Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Худо ҳохласа деб айтиш

16:55 / 04.04.2022 | Asliddin | 1854

Ассалому алайкум! Мен нос чекишга ўрганиб қолганман. Энди нафсимни ўзимга бўйсндириб нос чакишни ташлашга қаттиқ харакат қиляпман. Бугун бир яқин дўстимга Худо хохласа Ин ша Аллоҳ шу нос чакишимни ташамоқчиман деб айтдим. Дўстим менга нос чакишингни ташашинг учун Худо хохласа ташлайман деб айтиб бўлмайди, чунки Худо шундоғам нос чакишингни хохламайди деди. Гунох ишни ташлаш учун Худо хохласа деб айтиб бўлмайдими??


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! “Аллоҳ хоҳласа” сўзидаги хоҳишдан мурод У зотнинг иродасидир. Банда хоҳ гуноҳ, хоҳ савоб амални қилишни қасд қилсин, агар бу ишга Аллоҳнинг иродаси боғланмаган бўлса, ҳаргиз бажара олмайди. Шунга биноан маъсиятни тарк қилиш учун “Иншаа Аллоҳ” дейишда ҳеч қандай монеъ йўқ. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat