Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Сайт булимига таклиф

00:00 / 02.06.2011 | eski savollar | 537
Хурматли Шайх хазратлари.Хазрат, «тиб.ислом.уз» булимига агар мумкин булса ожизона бир таклиф киритсам, яъни «тафаккур килинг» рукни очилса ва бу ерга инсон организми анатомик тузилиши, физиологияси хакидаги ажойиб маълумотлар берилса (бундай маълумотлар жуда куп). Оллох таоло биз бандаларни тафаккур килишга чакиради, шундай экан уз танамизга ва аъзоларимиз фаолиятига назар солиб тафаккур килсак албатта Оллохнинг нечоглик кудрат сохиби эканлигини англаймиз. Айникса бу, исломни энди кабул килганлар ва динни яхширок урганишни бошлаганлар учун айни муддаодир, калбдаги иймонни кучайишига сабаб булади десак хато килмаган буламиз, иншаоллох. Мисол учун якинда бир илмий – оммабоп курсатувлардан бирида куйидаги маълумотни эшитиб колдим – инсон хеч качон худди узига ухшаган бошка инсонни учратмайди, олимларнинг хисоблашича ухшашлик учрашининг 70 миллиарддан 1 та учраш эхтимоллиги мавжуд экан. Бу эса куйидагича: «Агар узингизга ухшаган инсонни учратиш учун излашни бошласангиз…» дейди бошловчи, «… шу бугундан бошланг, ва аникки сиз тополмайсиз, сизнинг углингиз хам тополмайди, неварангиз хам тополмайди, чеварангиз хам тополмайди ва балким ер йук булиб кетар, лекин тополмайсиз…» Узимча уйлаааб, ха, албатта инсонни бундай бетакрор килиб яратишга факатгина Оллох кодирдир деб куйдим. Субханоллох!Хазрат ожизона фикрларим инобатга олинса бехад шод булар эдик.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Жуда яхши фикр ва таклиф. Бу ишни сиз ўзингиз бошланг. Бошқаларни ҳам чорланг. Сайт билан боғланинг. Кимда нима таклиф ва маълумотлар бўлса, тортинмай марҳамат қилсинлар. Бу саҳифалар барчамизники.

Топ рейтинг www.uz Openstat