Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

тегирмон тўғрисида савол

00:00 / 06.09.2008 | eski savollar | 2613
Ассаламу алайкум ҳурматли Шайх ҳазратлари, мухлис мусулмонлардан бири сизга мана шу саволларни йўллашни илтимос қилган эди. Марҳамат қилиб савол сўрашга ижозат қилгайсиз.1) Мазкур киши тегирмон қурган. Буғдойни ун қилиб сотади. Бунинг учун аввал буғдой ювилиб, сувга ивитиб қўйилади. Ивитилган 50 кг буғдой 51-53 кг. гача ун бўлади. Тахминан бир ҳафтадан кейин ун ўз вазнига қайтади. Харидор эса буни кутиб ўтирмайди. Кўпчилиги эса мана шу олган уни бир ҳафтадан кейин 50 кг.унга айланишини ҳам билмайди. Ушбу унни 53 кг. ҳисобида сотаверса бўладими? ёки буғдойнинг ўз оғирлиги (50 кг) га ҳисоблаб сотиш керакми? Ёки ун намлиги учун нархга маълум чегирма қўйиш керакми?2) Бир шаҳарлик киши қишлоққа чўпонга молини маълум ҳақ эвазига боқиб беришга топширди. 4 та сигир ва битта бузоқча. Шунда чўпон бузоқчага ҳам ҳақ тўлашни талаб қилади, лекин мол эгаси бунга кўнмай она-бола битта ҳисоблаймиз дейди. Чўпон эса бундай бўлса, бузоқчанинг ўлган йитганини зиммамга олмайман дейди. Хуллас мана шудай битим тузилгач, 5 ойдан кейин чўпон барча молларнинг йўқолганлиги ҳақида хабар келтиради. У молларни 1 ҳафта излаб тополмаганлиги, улар ўғирланганлигини айтади. Шунда мол эгаси сигирларини топширган вақтдагидан қимматроқ нархда тўлаб беришини талаб қилади. Ушбу ҳолатда зарар қандай қопланади. Чўпон тўлиқ тўлайдими? Ёки унга қандайдир енгилликлар бўладими?3) Шариъатимизда бой ҳисобланган киши Қашқадарёда яшайди. Уй жой, машина ва бошқа ҳожати аслиялари жойида. Фарзандлари Тошкентда ўқиганлиги сабабли улар яшаб туриши учун пойтахтдан уй сотиб олди. Анчагина қарзга (тахминан 20 млн. сўм ) ботди. Лекин даласида 40 тадан ( нархи тахминан 8 млн. бўлади) кўпроқ қўйи бор. Мана шу ҳолатдаги киши закот бериши керакми? Ёки аксинча қарздор сифатида закот олиши мумкинми? Жавобингиз учун аввалдан раҳмат. Аллоҳ таоло умрингизга барака бериб, бизни сиздан фойдалантирсин. Амин. Илтимос, биз талаба шогирдларингизни ҳам мустажоб дуоларингизда эсланг, вассаламу алайкум.Ҳурмат билан Қашқадарё вилоятидан Ҳикматуллоҳ Юсуф ўғли. 06.09.08й.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. - Агар буғдойни оғир қилиш ниятида ювилса, жоиз эмас. Аммо ун қилиш учун уни ювиш зарур бўлса, қуриганда енгил бўлишини ҳисобга олиб сотиш керак. Бўлмаса, алдамчиликка кириб қолади.2. - Бундай ҳолатларда талофатга учраган нарсанинг нархи талофат кунидаги нархи билан белгиланади.3. - Агар мазкур мулклар ҳожати аслия бўлса, ул одам закот олса бўлади. Аммо имкони бўла туриб қарзни бермай юрган бўлса, бўлмайди.

Топ рейтинг www.uz Openstat