Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Божхона тўловлари

19:39 / 25.07.2013 | Abu Masuna | 1220
ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу. Муҳтарам Шайх Ҳазратлари, Рухсатингиз билан бир тадбиркор биродаримизнинг саволи билан омонат сифатида Сизга мурожаат қилсак. Чет элдан, аниқроғи Кореядан кириб келадиган бир тур кўрпа (адёл) ҳар хир йўллар билан Ўзбекистон бозорларига кириб келар экан. Аксарият тадбиркорлар бу кўрпанинг упаковкасига “Маде ин Шина”, деб ёзиб, кейин Ўзбекистон ҳудудига олиб кирадилар. Натижада уларнинг молларига нисбатан божхона тўловлари озроқ миқдорда белгиланиб, бозорларда арзонроқ нархда сотилади ва бошқалар бу рақобатга бардош беролмай қолмоқдалар. Бу биродаримизнинг молларида эса қандай бўлса шундай, яъни “Маде ин Кореа”, деб ёзилган бўлади, натижада божхона нархи кўпроқ белгиланиб бозорларда қимматроқ сотилиш керак бўлади. Энди, бизнинг биродар ҳам шу тарзда, нархларни туғрилаш мақсадида “Маде ин Шина”, деб ёзиб Ўзбекистонга олиб кирсалар бўладими? Савдолари ва бундан топган пуллари ҳалол бўладими?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Алдамчилик ҳаром.

Топ рейтинг www.uz Openstat