Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

туй куйлаклари тижорати

00:00 / 12.09.2008 | eski savollar | 768
ассаламу алайкум ва раҳматуллоҳи ваборакатуҳ.ҳаммангизга мубурак жума аёмини аллоҳ муборак қилсин.ҳурматли шайҳ жаноблари сиздан сураш имкониятини бериб қуйган аллоҳга ҳамду санолар сабабчиси қилган форум аҳлига купдан куп савоблар булсин.ҳурматли ҳазрат жаноблари мени туй куйлакларини ижарага берувчи салоним бор куйлаклар ичида украина ва узимизда тикилганлари мавжуд безатиш ишларини узим қиламан шу борада сиздан фатво сурамоқчи эдим.мижозлардан бири оқ куйлак тижорати ҳалол иш эмас уни кийиш ҳам ҳаром чунки бу насроний динидагилар кийими деб айтишяпти. бу борада жуда куп фикрлар эшитдим бунга сиз нима дейсиз.жавобингизни кутаман чунки бу мен учун жуда муҳим

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Қўйлак оқ бўлгани учун тижорати ҳалол бўлмайди, дейиш нотўғригап. Аммо кўйлак насороларга хос дейиш эса, агар насороларнинг диний шиори бўлса, жоиз эмас. Аммо уларга диний шиор бўлмаса ва бошқалар ҳам киядиган бўлса, жоиз. Бу ҳақда ҳамаср уламолар барчаси фатво берганлар. Агар сиздан кўйлак олганлар фақат аёлларнинг ҳузурида киядиган бўлсалар, сиз хотиржам бўлинг.

Топ рейтинг www.uz Openstat