Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намозхон қассоб

21:34 / 28.07.2013 | Siyn | 1067
Сизнинг "Қасамлар, назрлар, ов ва сўйишлар" китобизда "мусулмон, болиғ, оқил, эркак ва намозхон сўйувчилар енг афзал сўйувчилар ҳисобланади", дейилган. Мазкур қоидадаги "Намозхон сўйувчи"иборасини биз жуда тўғри тушундик. Лекин баъзи биродарларимиз {билмадик ниятларини}"намозхон қассоб" масъаласини Бардвилл Висам Али ҳазратларига айтишган. Шунда Бардвилл Висам Али:"Намозхон сўйувчи" деб олим ўзининг фикрини киритган дебди. У ҳазратнинг бу гаплари қанчалик маъқул? Мазкур масъала оқибатида одамлар ўртасида тафриқа боляпти.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Бу гап фиқҳ китобларимизда мавжуд. Тафриқага ўрин йўқ. Афзал деган энг яхши дегани. Қассоб намозхон бўлмаса ҳам, у сўйган ҳайвоннинг гўштни еса бўлаверади.

Топ рейтинг www.uz Openstat