Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ўтган ота-онанинг номидан закот

08:08 / 11.05.2022 | Zuhra Siddikova | 636

Ассалому алайкум! Онамлар сўраб беришимни илтимос қилдилар. Ўтиб кетган буви ва дўдамларнинг номларидан онамлар закот берсалар бўладими? Рахматли буви дўдамлар оддий, ўртахол яшашган, тилла тақинчоқлари ҳам жуда кам бўлган. Тўй ҳашамлар учун қарз ҳам олиб туришар эди, лекин рўзғорлиги бут бўлган. Диний билимлиги унча бўлмаган, совиэт даврида закот ҳақида кўпчилик билмаган жумладан менинг буви ва дўдамлар ҳам. Энди онамлар ҳавотирдалар, ота оналари закот беришмаган бўлса мен берсамчи деб сўраяптилар. Нима қилсинлар?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Закот бу молиявий ибодатдир. Ибодат дуруст бўлиши учун ният шарт қилинган. Вафот этган шахслар номидан закот чиқаришда ўша шахснинг нияти топилмагани учун дуруст эмас. Уларнинг номидан оддий садақа қилиш жоиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat