Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Акасини болалари ёки масжид таъмирига закот берса бўладими?

08:17 / 08.08.2013 | sh_urinov | 1076
Шайх ҳазратлари! Бир дўстим қуйидаги саволга жавоб олиб беришимни илтимос, қилди. 1. Акаси 1 йилдан бери қамоқда, акасининг болалари 3та, Катталари коллежда талаба. 3-си мактаб 6 ўқийди. Хотини ишсиз, қишлоқда уй ишларида. Акасининг хотини ва болалари пенсионер ота-онасининг қарамоғида. Дўстим бошқа шаҳарда ишлайди ва яшайди, қўлдан келганча ҳар ой ёрдам бериб келишини айтди. Закот пулини акасининг болалари эҳтиёжи учун ота-онасига берса бўладими? Фитр садақасини ҳам акасининг болалари эҳтиёжи учун ота-онасига берса бўладими? 2. Закот пулини қишлоқ масжиди таъмири ёки қурилиши тугалланиши учун берса бўладими? (Масжид 1920 йиллардан олдин масжид сифатида фаолият юритган. Ундан кейин колхоз мулки ҳисобланган, колхоз ўз мақсадиларидан ишлатган. Ташландиқ ва вайрона ҳолатига келгани учун, ҳозирда масжид қилиш ниятида (шаклида) қишлоқ одамлари маблағидан қайта тикланган, лекин ҳали чала ишлари кўп. Намоз ўқиш шароити мавжуд, аммо ҳукуматдан, диний идорадан намоз ўқиш рухсат йўқ, Аллоҳ насиб қилган бўлса рухсат беришса ажабмас, шунинг учун намоз ўқилмайди. Масжидда қишлоқдаги байрамларда йиғилишади. Масалан арафа кечаларида йиғиладилар. Наврўз байрамлари нишонланади. Эҳсон ўтказадилар. ) Изландим, саволим такрорланаётган бўлса узр сўрайман. Аллоҳ Сизни жаннатнинг ҳоҳлаган эшигидан киришингизни ва жаннатдан энг юқори даражаларни беришини сўраймиз.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Акасининг болаларига, ўзининг қарамоғида бўлишмаса, закот берса бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat