Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ботил китобларни қандай ажратиб олишимиз мумкин?

00:00 / 05.02.2007 | eski savollar | 1001
Ассалому алайкум ҳурматли шайҳ ҳазратлариАлҳамдулиллаҳ, сизнинг китобларингизни о'қиб аста секин динимизни о'рганиб боряпмиз. Менинг бермоқчи бо'лган саволим китоб бозори ҳақидаО'зингизга ма'лум диний китоблар (аниқрог'и китобчалар) жуда ко'пайиб боряпти. Асосан таржималар. Уларнинг ко'пларида динимизга, ақидамизга ҳилоф бо'лган нарсалар ҳам бор экан. Мисол учун ваҳдатул вужуд этиқоди тарг'иб қилинган китоблар, эски ва замонамизга то'г'ри келмайдиган ба'зи фатво китоблари, ва ҳар ҳил тасаввуфга оид аммо аҳли сунна вал жамоат ақидасига зид бо'лган китоблар ва ҳк.Биз шу китобларни саҳиҳи ва носаҳиҳини қандай ажратиб оламиз, бизда илм бо'лмаса. Мисол учун ваҳдатул вужуд, Мансур Ҳаллож ҳақида мен олдинлари ижобий фикрда эдим (китобларини ко'п о'қиганимдан) аммо "тасаввуф ҳақида тасаввур" китобни о'қиб чиққач олдин ҳато фикрда эканлигимини англадим ва тавба қилдим. Китобларни олиб о'қишимизда авволо нималарга этибор қилишимиз керак? Раҳмат, Аллоҳ рози бо'лсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Китобларни танлай билиш ћам илм ва жуда нозик иш. Буни илмли кишилардан сўраб ўрганиш ва маслаћат ќилиб бориш орќали билинади. Мусулмон китобчилигида китоблар ћаќида алоћида китоблар бор. Афсуски, бугунги шароитимизда сиз айтган каби нохуш ћолатлар учраб турибди. Пул топиш илинжида нима ќилиб бўлса ћам, диний мавзуда китоб чиќаришга ружуъ ќўйилди. Динга умман алоќаси йўќ одамлар диний мавзуъда китоб ёзмоќда ва диний китобларни таржима ќилмоќда. Оќибатда турли салбий ћолатлар кўпаймоќда.Биз ќўлимиздан келганича, диндошларимизга бо соћада ћам камтарона хизмат ќилишга уринмоќдамиз. Аммо турли тушунмовчиликлар бўлиб турибди. Ушбу саћифада ўзимиз тавсия ќиладиган китобларнинг рўйхатини чиќариш нияти ћам бор. Ћозирча маслаћатимиз шулки, китобни харид ќилишдан олдин унинг муаллифи ва таржимони ким эканига назар солиш керак. Агар собиќ атеист ёки ћисобчига ўхшаш динга алоќси йўќ одам муаллиф бўлса, олмаслик керак.Иложи бўлса таниш уламолардан маслаћат сўралса, яхши бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat