Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Нега Аллоҳ Қуръонда "биз" дея хитоб қилган?

00:00 / 05.02.2007 | eski savollar | 1386
Ассаламу алайкум Шайх Ҳазратлари.Сизга Аллоҳдан икки дунё саодатини тилаб бир савол билан мурожаат этмоқчиман.Ҳеч кимга сир эмаски ҳозирда бизнинг ўлкалардан "миссионерлар" жуда ҳам кенг илдиз отиб бормоқда (Аллоҳ уларнинг илдизини қуритсин ва уларга ҳам ҳидоят берсин).Баъзида ана шундайлар билан суҳбатлашиб қоламан, суҳбат эса ўзимиз истамаган ҳолда баҳсга сабаб бўлади, табиийки мунозара жараёнида ҳар иккала тараф ўз гаплари ҳақ эканлигини исбот қилишга уринади. Мен ҳам уларга Аллоҳ қодир қилганча ва қўлдан келганча Исломдан хабардор қилишни истаб баъзан Қуръони Каримнинг маънолар таржимасини, Тафсирини ўқиб беришга ҳаракат қиламан, ояти каримада бази жойларида Аллоҳ ҳитоб қилиб "Биз" дея мурожат этган мисол учун :"Қуронни биз нозил қилдик ва албатта уни биз муҳофаза қилурмиз" ояти. Ана шундай оятларни ўқиганда улар (миссионерлар) нега "Биз" дейилган бу ерда Аллоҳ Исо алайҳиссаломни ҳам назарда тутган бўлса керак, деган тахминлар қилишади. Оятдаги "Биз" дан мурод Аллоҳ Ўзини Ўз фаришталари назарда тутган дея жавоб бердим. Саволнинг негизи : Нега "Биз" дея таржима қилинган арабчасида ҳам оятлар "Биз" дея келадими?Биламан сизни бу берган жавобиз уларни сўқир кўзини ва муҳрланган қалбига ҳидоят бўла олмайди, токи Аллоҳ уларни ҳидоятга чорламагунча. Агар бу маънода савол-жавоб бўлган бўлса узр сўрайман, мен ҳали дуч келмаганим учун бу савол ила мурожат этдим.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бу саволни миссионерларсиз ҳам ўзимизнинг одамлар кўп беришган ва жавоблар ҳам бўлган. Араб тили қоидалари бўйича гоҳида гапирувчи ўзининг улуғлигини таъкидлаш маъносида «Мен» ўрнига «Биз» ишлатилиши бор гап. Қуръонда Ийсо алайҳиссалом Аллоҳ ёки Аллоҳнинг ўғли эмасликлари ҳақида оятлар туриб, «Биз»дан далил излаш мутлақо нотўғри.

Топ рейтинг www.uz Openstat