Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мактаб ўқувчилари

20:50 / 23.05.2022 | Abdulloh | 919

Ассалому алайкум! Хозирги кунда мактаб вақти тугаш арафасидалиги учун мактаб ўқувчилари(Асосан битирувчилар, 8-9-10-11-синфлар) Йиғилиш яни дарс вақтидан ташқари ҳаммалари бир жойга йиғилиб пул йиғиб ўғил болалару қизбола лар зиёфат қилишади. У ерда ўйин-кулгу, мусиқачилар, бўлар-бўлмас шартлар(айниқса номаҳрам бир бирини қўлини ушлаб рақсга тушиш) ҳолатлари кузатилади. Мен бунақа нарсалардан йироқман ва шунинг учун синфдошларим ажратиб қойиб ҳар ҳил лақаблар қойиб кўнгилга оғир ботадиган гаплар айтишади. Бу йил ҳам шунақа зиёфат қилишмоқчи бўлишябти мен айтдим унақа бўмағур нарсалар қилманглар динимизга тўғри келмайди десам. Сен аралашма муллалар керакмас сендан сораб иш қилмаймиз дейишди. Кейин мен бази бир гапни тушунадиганларига нотўғрилигини тушунтириб бу ишидан қайтарсам қолганлари келволиб сен баҳилсан ўзинг қатнашмаганинга яраша бошақаларниҳам қатнаштирмайсан дейишди. Мени қилаётган бу ишим нотуғрими? Умуман олганда улар тўгри қилябтими? Уларга нима деб насиҳат қилсам бўлади?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Тўғри қилгансиз. Ношаръий ишлардан қайтариш лозим.
Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сиздан ким бир мункар ишни кўрса, қўли билан қайтарсин, агар қодир бўлмаса, тили билан қайтарсин, агар қодир бўлмаса, дили билан қайтарсин, ана ўша энг заиф иймондир», дедилар».
Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat