Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Закотни укага бериш

09:56 / 11.06.2017 | hurshidfayzullo | 4061

Ассалому алайкум! Азиз устозлар Рамазон ойи хаммага муборак булсин! Мени иккита укам бор улар ота онам билан бирга яшашади. Кичик укам оиласидан ажрашган иккита кизи бор. Ойликка ишлайди давлат ишида. Уй куриб алохида чикиб кетиши ва уйланиши керак. Лекин ойлиги тирикчиликдан кийинишидан ошмайди. Ўтган йили закотимни бир кисмини бергандим, нисобга етадиган маблағ эди. Берган пулимга қорамол олиб қўйган. Бу йил хам закотимни катта кисмини бермокчиман нисобдан беш олти баробар кўп. Бир киши ундан мухтожлар кўп ўшаларга беринг дияпти. Нима қилишни билмай қолдим. Бошқаларгаям бермокчиман қолган қисмини. Нима қилай?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Укангиз муҳтож бўлмаса муҳтожроқларга беринг. Бир одамга нисоб миқдоридан кўпини бериш жоиз эмас. Мабодо сиз уйни сотиб олиб, кейин уйни укангизга закот деб берсангиз жоиз. Шу билан у ҳожати аслийга эга бўлиб, қўлида нисоби йўқ ҳисобланади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat