Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

"Хадис ва Хаёт" ва бошка китоблар

00:00 / 02.01.2008 | eski savollar | 11791
Ассаламу Алайкум ва Рохматуллохи ва Барокатух, Шайх хазратлари!Яратгандан Сиздек илмли инсонларни купайтириши ва биздек оддий мусулмонларга тугри йулдан адашмасликни сураб, айрим фикрларимни (ёки саволларимни) баён этишга ижозат беринг.Сизнинг ёзган китобларингизни укиб жуда хурсанд булдим, анча содда тилда ва равон баён этилган. Лекин муаммо шундаки, уларнинг хар бирини узимиз учун сотиб олиш жуда кимматлик килмокда. Аммо жуда хам хохлардим, уларни сотиб олиб уйимдагиларга хам таништиришни. Мен узим масжидларга кирганда Сизнинг китобларингизни вараклаб тураман, ва купинча, вактнинг камлигидан бутун китобни масжидда укишга улгурмайман.Шунинг учун илтимос, шу китобларингизни ("Хадис ва хаёт" сериасидаги, "Тафсири Хилол" сириасидаги ва бошкаларини) каердан арзонрок (биринчи кулдан) олиш мумкин? Чунки якинда "Кукалдош" мадрасаси олдидаги бозордан кизикиб сураган эдим, "Хадис ва Хаёт"нинг 1-жузини 11 000 (ун бир минг) сум деб айтишди. Ёки Сизга бир таклифим бор: шу Сиз чоп этаётган китобларингизнинг электрон вариантини компьютерда укиш учун тартибга келтириб арзонрок холда сотувга куйсангиз, яхши буларди. Чунки бундай холатда нашриёт харажатлари унинг нархига кушилмайди-ку. Менимча, Абу Муслим бундай ишларга анча мохир!Ассаламу Алайкум.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Мактубингиз ва таклифингиз учун ташаккур. Сиз бизни ташвишга солиб турган масалани кўтарибсиз. ҳақиқатда сиз айтган бозорда ҳам ва бошқа ерларда ҳам китоб нархида ноинсофлик бор. Мен сизнинг гапингизни айтган эдим, бир имом домла ўша «ҳадис ва ҳаёт»нинг ўн беш минг деб туришганини айтдилар. Яъни, ўз баҳосидан ўн марта қиммат. Биз доимо нархда инсофсизлик бўлмаслигини айтиб, ёзиб келмоқдамиз. Аммо баъзи одамлар бунга эътибор бермаяптилар. Уларнинг ўзлари сотаётган китобларда ҳам шу маънолар бор. Аммо китоб сотиш бошқа, уни ўқиб амал қилиш бошқа экан. Жумладан, «ҳадис ва ҳаёт»нинг ўн биринчи жузи, «Савдо китоби»да қуйидагилар ёзилган: «Исломда нарх чегараланмайди. Лекин сотувчиларга ноинсофлик қилмаслик, нархни арзон қилса баракали бўлиши ҳақида доимо тушунтириш олиб бориб турилади. Тожирларга эса олиб келиб сотаётган моллари устига учдан бирдан кўп фойда қўймаслик уқтирилади».Биз ҳозиргача фақат насийҳат қилиб келдик. Аммо сизнинг мактубингизда кейин воқеъликдан сўзламасак бўлмас экан деган хулосага келдик. Воқеълик эса ачинарли. Бир неча мисол келтиришга ижозат бергайсиз.Шаҳобиддин номли хизматчимиз сўзлайди: «Омборни тартибга солаётсам, «ҳадис ва ҳаёт»нинг тўртинчи жузидан тўрт дона чиқиб қолди. Чангини артиб тозалаб турсам, бир китобфуруш келиб, менга бер, деб туриб олди. қанча берасиз, десам, қимматроқ нарх айтди. Мен, ўз баҳоси бунча, деб у айтгандан оз нарх олдим. Омборни ёпиб кетаётсам, ҳалиги одам ўша китобдан бирини йигирма етти мингга сотмоқда. Уялмайсизми?! ҳозиргина арзонга олган эдингиз-ку, десам, сенинг ишинг нима, дейди».Бунисига нима дейсиз?! Мадрасанинг ичидан олиб, деворнинг ортига ўтиб шунчалик қиммат баҳо сўраш инсофданми?! ўзидан кичик боланинг инсоф қилиб арзонга берган китобини унинг кўзи олдида шу даражага чиқаришни нима деб баҳолаш мумкин?!Укам Муҳаммад Амийн ҳожи домла сўзлайди: «Андижон бозорида китобларингиздан бирининг нархини сўрасам, жуда ҳам юқори баҳо айтиб юборди. Унчалик эмасдир, сал инсоф қилинг, десам. Бизга ўзи шу нархда келади, деди. Мен ҳам нархни, олиб келадиганларни сал-пал биламан, сиз айтганчалик эмас, десам. Менга Шайх ҳазратларининг ўғли ўзи олиб келади, деди. Мен фалончиман, ўша сиз айтаётган одамнинг амакисиман, у киши бу ерни кўргани ҳам йўқ. Бозорга кирмайди ҳам. Ёлғон гапиргани Аллоҳдан қўрқмайсанми, десам. Безрайиб турибди».Маҳкам ака исмли мухлис инсон бор. Савобли ишларни қилишга кўп уринади. Жиззахли имом домлалардан бири, Маҳкам ака, китоб бозорига олиб боринг, дептилар. «Кўкалдош» мадрасаси ёнидаги бозорга боришибди. «Тафсири ҳилол»нинг олтинчи жузига харидор бўлишибди. ўттиз беш минг, депти савдогар. Икки донасими, депти Маҳкам ака. Йўқ бир донаси, депти савдогар. қанақасига, ахир бу китобнинг нархи фалонча-ку, депти Маҳкам ака. ўзи нархи шу! Менга Шайх ҳазратларининг ўзлари олиб келадилар, депти савдогар. Маҳкам ака уни бўғиб қолган экан, имом домла ажратиб олибди. ҳозир Маҳкам ака ушбу ҳодисани куюниб гапириб юрибди. Бунга ўхшаган ёлғон, алдов, фириб, ноинсофлик ва пасткашликлар ҳар қадамда ва ҳар вақтда.Ахир ёлғон гуноҳи кабира-ку! Ахир савдодаги ёлғон баракани ўчиради-ку!ҳакийм ибн ҳизом розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Икки савдолашувчи ажраб кетмагунларича ихтиёр ўзларида. Агар рост гапирсалар ва очиқ баён қилсалар иккисига савдоларида барака берилади. Агар беркитсалар ва ёлғон гапирсалар, савдоларининг баракаси ўчади», дедилар».Бухорий ва Муслим ривоят қилган.Рост сўзлаб топилган бир сўм, ёлғон сўзлаб топилган минг сўмдан баракали бўлади. Бу беш кунлик дунёдагиси. Охиратда нима бўлади, ҳар ким ўзи билади. Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «қачон сотса, қачон сотиб олса ва қачон ҳақини талаб қилса карамли бўлган одамни Аллоҳ раҳм қилсин», дедилар». Бухорий ва Термизий ривоят қилган.Мусулмон одам доимо карамли, саховатли бўлиши керак. Айниқса олди-сотди ва ҳақни талаб қилиш пайтида. Бундоқ пайтда мумсиклик қилиб, тийиннинг устида етти думалаб туриб олиш барака келтирмайди. Балки, сахийлик, очиқлик, бир оз ўтиб бериш ишлари Аллоҳнинг раҳматига, хайру баракага сабаб бўлади.Ушбу ҳадисдаги зикр қилинган Аллоҳнинг раҳмати икки дунёга ҳам хосдир. Мазкур ишларда карамли, саховатли бўлган кишиларга Аллоҳ таолонинг раҳмати молу мулкига, ризқу рўзига барака, ўзига соғлик-саломатлик, фаравон турмиш ва тинчлик омонликда аксини топади. Охиратда эса жаннатга киришга сабаб бўлади.Демак, сотувчи ҳам, олувчи олувчи ҳам карамли, саховатли ва хушмуомала бўлиши керак. Шунингдек, бировдан ҳаққини сўровчи ҳам яхшилик, хушмуомалалик билан сўраши керак.«Кўкалдош» мадрасаси ёнидаги бозорга бизнинг одамларнинг ҳеч алоқалари йўқ. У ердаги ноқулай шароитдан ҳазар қилиб аралашмай қўйишган. Шу билан бирга сиз азизларга қўлларидан келган хизматни қилишга ҳаракат қилишмоқда.Бунинг учун «Хожа Аҳрор» масжидининг «Кўкалдош» мадрасаси тарафдаги дарвозаси олдида кичик бир кўшк очдилар. ўша ердан биринчи қўлдан китоб ва дискларни сотиб олишингиз мумкин.Шунингдек, қўйлиқда кўприк ёнида, қабристон яқинида ҳам бир кўшк очилди. Яна китобларни қуйидаги манзиллардан ҳам олишингиз мумкин:- ғофир ғулом кўчаси, 7 уй. Консилар моллар дўкони, тел: 1442656.- Чилонзор 11-даҳа, 10-уй 47 хонадон, Заргарлик ускуналари дўкони, тел: 2768752. Имкони бўлса, яна бошқа ерларда ҳам савдо нуқталари очиш ниятлари бор.Баъзи биродарлар ҳам бу ишга ўз ҳиссаларини қўшмоқдалар.

Топ рейтинг www.uz Openstat