Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Савдо сотиқда ишим юришмаяпти, нима қилай…

19:59 / 05.04.2013 | "Зикр Аҳлидан Сўранг" | 2166

Ёшим 50 да. 25 йилдан ортиқ савдо сотиқ ишларим билан шуғулланаман. Шахсий дўконларим бор. Охирги икки йил давомида ишларим орқага кетган. Ҳозир катта қарздорман. Беш вақт намоз ўқийман. Қўлимдан келганича тақводор юришга ҳаракат қиламан. Хайр садақа қиламан. Қисқаси нима қилишга хайронман. Илтимос маслаҳат беринг.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Ушбу ҳолатга тушишингизга сабаб бўлган нарсаларни яхшилаб ўйлаб кўринг. Эҳтимол, ҳаром аралаштиргандирсиз, рибо ёки ношукрлик содир бўлгандир. . . Одамнинг савдоси юриши учун фақат намознинг ўзи кифоя қилади деб ўйлаш хатодир. Агар айтиб ўтилганга ўхшаш ҳаром ва гуноҳ ишларни қилган бўлсангиз, тавба қилинг, ҳақ эгаларига ҳақларини қайтаринг. Ибодатларнинг барчасини ихлос билан адо қилинг. Ҳожат намози ўқинг. Қарзни узиш дуоларини ихлос билан ўқиб юринг.   Буларнинг ҳаммаси бўлса туриб, шу ҳолатга тушган бўлсангиз, хурсанд бўлинг, Аллоҳ таоло сизни синаётган бўлади ва яхшилик келиши синовга боғлиқ бўлади.  

Топ рейтинг www.uz Openstat