Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Йўл кўрсатинг!

12:22 / 13.06.2013 | Imjo | 1254
Узундан узун савол учун олдиндан узр сўрайман. Жавобга тасир утказади деб уйлаганим учунгина батафсилрок ёзишга харакат қилдим (Аллоҳ билгувчирок). Бундан тахминан ун йил аввал ота-онам розилиги билан узим таниган бир Устоздан Куръон урганишни бошладим. Ушанда Аллоҳ менга етарли хотира ва гайрат берган Устозим ҳам бир канча талабалар катори мени ҳам бошқа талабалардан ажратиб хос дарслар ургатарди. Бир кун устозим Дадамга мени бошқа "ишлар"дан бироз холи қилишини ва илм урганишга купрок вакт сарифлашим кераклигини айтибди. Асли ота-онам Аллоҳдан куркадиган яхши инсонлар, (Аллоҳ уларни магфират килсин) лекин билмадим утган юз йиллик тасирими, хуллас бир неча кун уйлаб кургач Дадам углим зехнли икковигаям улгуради деб жавоб берган. Мен еса хали 11-12 ёшларда едим. Шу тарзда бир мусилмон учун зарур илмлар урганилди лекин бу утган йиллар давомида ушандаги зехн гайрат калб холати аянчли холга келиб улгурди. Аллоҳга беадад хамду санолар бўлсин бундан би йл олдин нима сабаб билмадим калбимда узгаришлар содир була бошлади. Лекин мухит бари бир уз тасирини утказарди. Аллоҳга яна ва яна беадат хаму санолар бўлсин якинларим узлари чет элда ишлаб келишимни таклиф қилишди. Мана уч ойдан бери уйимдан узокдаман. Тугри бу ердаги мухит юртимдагидан анча ёмон, лекин менга кул келгани бу ерда танишларим йўқ. Узимни ислох қилишга харакат киляпман Аллоҳ нафсимга йенгиллик калбимга хушуь берди агар тўғри англаган бўлсам Аллоҳ билгувчирок. Лекин мени ташвишга солаетган нарса уч ой ичида айтарли илм урганолмадим. Муаммо: Илмни каердан бошлаб урганишни билмайман на бир узимга муаллим топа оламан. Кулимда имом Газзолийнинг (Аллоҳ рози бўлсин улардан) бир канча китоблари бор у киши бу тартибни ажойиб белгилаб берганлар. Ва яна бир канча китоблар ҳам бор лекин уларни мустакил ўқиш улардан хулосалар олишга очиги куркаман. Чунки холатим шуни такозо қилади. Хавф катта утган холатимга кайтишдан каттик куркаман эсласам ҳам калбим каттик истиробга тушади. Йиллар утиб кайтиб берилган имкон олиб куйилишидан еки ундан нотўғри фойдаланишдан куркаман. Китобдан китобга утиб аник бир юлга тушиб ололмаябман. Интернет сахифаларида соатлаб сангиш унда хохласам ҳам хохламасам ҳам хар кадамда куз тушадиган ундаги ихтилофлар, (билмадим балки хали уйланмаганим сабабми) аёллар оила тўғрисидаги масалалар ҳам калбимга салбий тасир киляпти. Купинча намоз учун хонамга кайтганимда юрагим тулиб кираман. Аслида шу хонамдан бошқаси ошикчадай. Ердам: Аллоҳ хохласа яна бир неча ойларда уйга кайтаман. Унгача шу холатимни саклай оладиган иммунитет-илмга ега бўлишим керак деб уйлайман. Мен малум тартибда китоблар ўқишим керакми. . . Хавф: Бу холатим хакикий Аллоҳдан куркувми еки хаетимдаги муаммоларим сабабли гам вакуркокликми. Агар узимда йўқ сифатларни езган, узим тушунмаган холатда елгон аралашган, еки муболага қилган бўлсам Роббимдан магфират, сиздан узр сўраймам. ва рохматуллоҳ.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Булар сиздаги ижобий ҳолатлар. Уларни ушлаб қолиш ва ривожлантириш учун ҳаракат лозим. Сиз бизнинг сайтдан бошқа сайтга киришга ошиқманг. Зикр, тиловат ва нафл намозни кўпайтиринг.

Топ рейтинг www.uz Openstat