Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тариқат ва хақиқат

10:35 / 15.06.2013 | Kodirbek | 985
Талабалик пайтларим (2006-2008) Фарғона вилояти, бувайда туманида яшаб ўтган бир ПИР хақида ешитдим. Ўша ерлик курсдошларимдан бири уни зиёрат қилгани олиб борди. У инсон билан кўришиш насиб қилмади. Лекин ўшандан кейин Тариқат йўли хақида бироз ўргандим. Унинг охирги босқичи Яни Хақиқатга етишиш, яни Аллоҳга етишиш мени ўзига тортди. У нима ва қанақа бўлади деган саволлар қийнай бошлади. Баъзида гуноҳ ишларни билиб қилганимдан кейин, ёки бошқа хато ва камчиликларимни ўйлаб - унга етишишга умуман арзимаслигимни, ўта гуноҳкор эканлигимни тушуниб етаман. Лекин барибир Хақиқатга етишишни хохлайман. Уни қийинчиликларини ўйлаб бунинг учун харакат қилгани юрагим бетламиди. Шунда ҳам ўзимга-ўзим жуда кўп айтаман "барибир Хақиқатга етишаман, барибир етишаман". Жуда кўп такроллиман. Лекин шуни ҳам биламанки унга етишиш учун кучли хохишни ўзи етмайди. Манда билим ва илм хат етишмайди. Хақиқатга етишиш, унинг нима эканлиги, қанақа қилиб етишиш мумкинлиги хақида қайси адабиёт, манбаа ёки кимлардан билсам бўлади. Хақиқатга етишганлар ҳозир ҳам бор бўлими мумкинлиги ва улар орамизда бўлиши мумкинлиги ҳам биламан. Лекин уларни қанақа қилиб таниб олиш мумкин. Уларнинг белгилари борми.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Руҳий тарбия китобларини ўқиш, одамларига шогирд тушиш ва ўз устида тинмай ишлаш билан сиз айтган даражаларга етилади. Бундай одамлар доимо бўлган ва бундан кейин ҳам бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat