Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Нажосат тегганда намоз

21:33 / 20.07.2022 | Асад | 885

Ассалому алайкум! Билишимча нажосат тегган кийимда намоз ўқиб бўлмайди, агар менда ичкийимимга озгина нажосат тегган бўлса ва уни алмаштиришка имкон бўлмаса (мен кун бўйи ишдаман ва уйга шом вақтига етиб бораман), ўша нажосат тегган жойини ўзини ювиб ташлаб намозни ўқисам бўладими ёки уйга бориб тоза кийим кийиб пешин ва аср намозларини қазо қилиб ўқиганим мақулрокми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Кийимнинг нажосат теккан ерининг ўзини ювиб намоз ўқисангиз бўлади. Агар нажосатни кетказишнинг имкони бўлмаса ёки пок кийим топилмаса нажосат миқдорига қаралади. Дирҳам миқдоридан оз бўлса у билан зарурат туфайли намоз ўқиш мумкин. Лекин бундай қилиш макруҳи танзиҳийдир. Агар дирҳам миқдори билан тенг бўлса макруҳи таҳримийдир. Агар дирҳам миқдоридан катта бўлса у билан намоз ўқиш дуруст эмас. Бундай ҳолатда дарҳол барча ишларни тўхтатиб намоз учун пок кийим топиш ҳаракатини қилиш зарур. Дирҳам миқдори қаттиқ нажосатда 2.975 грам, суюқ нажосатда пиёланинг кетичаликдир. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat