Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоз ҳақида-1

00:00 / 24.11.2010 | eski savollar | 1764
Шайх ҳазратлари, Аллоҳ сизни биз мусулмонларни ислом зиёси ила ма'рифатлантириш ё'лида қилаётган улкан ишларингиз учун О'з даргоҳидан чэксиз ажру-савоблар ато этиш ила мукофотласин, иншааллоҳ. Шу аснода сизга ушбу ҳизматларингиз учун ташаккурлар айтган ҳолда бир неча саволлар ила мурожаат этишга ижозат бергайсиз: Ҳазрат, сизнинг "Ҳадис ва Ҳаёт" асарингизнинг 6- жузини о'қишим жараёнида менда бир неча саволлар пайдо бо'лди. Ушбу саволлар мазмунини қуйида баён этишга ижозат бергайсиз: 1. Ҳазрат, сиз "Ҳадис ва Ҳаёт" нинг 6-жузида ҳадисларнинг матнини келтиргандан соънг, "Икки шайх ривоят қилган. Аллоҳ билгувчироқ." - деб ёзгансиз. Ҳазрат, агар лозим топсангиз ушбу оъринда “Аллоҳ билгувчироқ” мулоҳазасини ишлатишдан мурод нелигини тушунтириб оътсангиз, чунки аввалги жузлардаги ҳадисларда бу каби иборани ишлатмагансиз. Ушбудан мурод келтирилган ҳадиснинг ровийларида ноаниқлик борлигиданми ? Ёки сабаби бошқачами ? Тушунтириб оътсангиз ҳазрат ? 2. Ийд намозини вақтида оъқий олмаган одам унинг қазосини оъқийдими ? 3. Ийд намозини узрли сабаб туфайли (масалан беморлик туфайли) жамоат билан оъқий олмаган одам уни оъзи ёлғиз оъқиса боъладими ? 4. Жаноза намозида муқтадий ҳам имомнинг ортидан “Сано”, “Солли аъла”, “Аллоҳуммағфирли” ни маҳфий қироат қиладими ёки сукут сақлаб турадими ? Жавобларингиз учун олдиндан ташаккур. Аллоҳ илмингизни янада зиёда ва мартабангизни О'з ҳузурида янада улуг' қилсин. Аллоҳим қилаётган ҳайрли ишларингизни янада баракотли ва бардавом айласин. Қимматли вақтингизни олганим учун рози бо'лгайсиз. Аллоҳ сизни ва оила а'золарингизни ҳамиша О'з паноҳида асрасин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1- Ундай эмас. Аллоҳнинг илми ҳамма илмлардан устин дегани.2-Йўқ.3-Йўқ.4- Билган одам ўқийди.

Топ рейтинг www.uz Openstat