Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Сакина тушиши ҳақида

00:00 / 02.10.2008 | eski savollar | 904
Ассаламу алайкум устоз! Сизга сакина ҳақида савол бермоқчийдим. Устоз ма'рузаларингизда сакина тушиши ҳақида ко'п эшитганману аммо тушунмаганман, оддий тилда тушунтириб бероласизми? Аллоҳ рози бо'лсин, Сиздан!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Сакийна, деганимиз кўзга кўринмас булутсиймон нарса бўлиб, Аллоҳ таолонинг махлуқотларидандир. Унда хотиржамлик, раҳмат ва сокинлик бўлиб, у ила фаришталар ҳамроҳ бўлурлар. Сакийна ила қалб мусаффо бўлиб, нурга тўлиши учун ҳам «сакийна» номини олгандир. Бу гаплар ҳаводан олиб айтилган эмас. Бу гаплар Расули Роббил Оламийн соллаллоҳу алайҳи васалламнинг гапларидир:Имом Бухорий, Имом Муслим, Имом Термизийлар ал-Барроъ розияллоҳу анҳу дан ривоят қиладилар: «Бир киши сураи «Каҳф»ни қироат қиларди. Унинг оти олдига икки арқон ила боғлаб қўйилган эди. Уни бир булут ўраб олиб, айланиб унга яқинлаша бошлади. Оти эса чўчиб ундан қоча бошлади. Тонг отгандан сўнг ҳалиги одам Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб У зотга бўлган ҳодисани зикр этди. Шунда У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ана ўша сакийнадир. Қуръон учун нозил бўлибдир»,-дедилар».Бошқа ривоятлардан аниқланишича, мазкур саҳобий Усайд ибн Ҳузайр розияллоҳу анҳу бўлганлар. Отнинг типирчилашидан хавотирланиб қироатни тўхтатганларида, ҳалиги сакийна ҳам тўхтаган. От тинчланиб, қироатни қайта бошласалар, сакийна ҳам яна тушишда давом этган. Бу ҳол бир неча бор такрор бўлган.

Топ рейтинг www.uz Openstat