Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

ДАЛИЛ ТОПОЛМАДИМ, УСТОЗ ЁРДАМИНГИЗ КЕРАК!

00:00 / 03.10.2008 | eski savollar | 726
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ШАЙХ ХАЗРАТЛАРИ! МУХТАРАМ УСТОЗ!Сизга айрим саволлар билан мурожаат килишга ижозат бергайсиз.1. Айрим узларини тарикатдаман деган биродарларимизнинг кунлик вазифаларидан урин олган нафл намозларига факат бир сурани тайин килиб олиб, бошка сураларни укимай тайин килиб олганликлари макрухлигини эслатиш максадида насихат килмокчи булдим. Лекин хадис ва уламоларнинг ижмоъларидан далилни билмаганлигим учун узимни бу ишдан тийдим. Сиздан илтимос нафл намозларида бир сурани тайин килиб, бошка сурани укимаслик макрух эканлиги хакида хадисдан далил булса келтирсангиз, шоядки биродаримнинг макрухот амалларни килишликларини истамайман, уларга шариат курсатган йулни тушунтирмокчиман холос. 2. Уша биродарларимиз хар жума намозидан кейин «Эхтиёти пешин» намозини укишади. Бу намозни факат тарикатдаман деган дустларимиз укишади холос, хаттоки шариат хукмларидан хабардор булган имомларимиз хам бу намозни укишмайди. Бу намоз хакида яъни пешинни фарзини жумадан кейин укиш хакида фикхий китобларимизда нима дейилган? 3. Мухтарам устоз, мен адашиб «НАКШБАНДИЯ» тарикати деб тарикатга кириб, байъат берганимдан кейин, уларнинг амаллари шариатга мувофик келмаётганлиги, гап-сузлари ахли сунна ва жамоа таълимотларига хилоф булаётганилигини сизнинг китобларингизни укиб, дискдаги насихатларингизни эшитиб, хато йулга билмай кириб колганимни тезда билдим ва узимни Аллохнинг иродаси билан унглаб олмокдаман. Лекин колган биродарларим хакида кунглимга ёмон фикрлар кела бошлаяпти, хаттоки намозларимда хам хаёлим ушаларда, яъни улар нотугри иш тутишмокда, мен хайрият тугри йулга тушиб олдим деган хаёллар тинчлик бермаяпти. Уларни гох-гохида куриб колсам, менда уларга нисбатан галати узим истамаган холатда нотугри фикрлар келиб коляпти. Яъни уларни кийинишларини, амалларини гуёки хакир санашга ухашаш. Лекин калбимда буни истамайман, бу ёмон гумонлар гунохлигини ожизона илмим оркали англаб етганман. Лекин шу ёмон хаёллардан кутула олмаяпман. Улар хакида яъни тарикатдагилар хакида турли миш-мишлар чиккан сари уларга булган шубха ва гумонларим ортиб бораверяпти. Гохида хаёл киламан, балки улар менга нисбатан Аллохнинг хузурида мартаба ва макомлари баланддир, деган фикрлар хам келади. Шариат ахкомларига амал килишда камчиликларга йул куяётганлар хакларида шунака гумонда булиш гунох саналадими? Устоз менга маслахатингиз керак, кандай килсам бу шубхали васваса-хаёллар халос буламан? Бунинг амалий йуллари борми?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Бир намозга алоҳида сурани таъйин қилиш макруҳдир.Яъни, маълум намозга маълум сурадан бошқасини ўқиб бўлмайди деган эътиқодга бориш дуруст эмас. Аммо Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламдан бўлган ривоятларга эргашса бўлади. Мисол учун, у зот Бомдоднинг ва Шомнинг ҳамда эҳрому тавофнинг икки ракъат суннатида Кафируун ва Ихлос сураларини ўқиш Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламга эргашиш бўлади.2. Эҳтиёти пешин ихтилофли масала. Кимнинг устози ўқи деса, ўқисин. Аммо бошқалар билан талашмасин.3. Шариатга тўғри келмаган амалларини тушунтириш лозим бўлади. Мўминлар доимо бир-бирлари ҳақида яхши гумонда бўлишлари лозим.

Топ рейтинг www.uz Openstat